Onix Қозоғистонда Ўзбекистондаги чегирмали нархидан ҳам арзон сотиляпти
2024 йилнинг 7 ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остида 10 350 дона автомобил сотилган. Бу – ўтган йилнинг мос даврига нисбатан қарийб 2,5 баробарга кам. Эътиборлиси, Chevrolet Onix қўшни республикада харидоргир автомобиллардан бирига айланган. Бунга ушбу моделнинг Қозоғистонда Ўзбекистондаги чегирмали нархидан ҳам арзон сотилаётгани сабаб бўлиши мумкин.
Жорий йил июл ойида Қозоғистонда Chevrolet бренди остида 2376 дона автомобил сотилган. Бу ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 36,7 фоизга кам.
2024 йилнинг январ-июл ойларидаги умумий кўрсаткич эса 10 350 донани ташкил этган. Таққослаш учун, ўтган йилнинг дастлабки 7 ойи давомида қўшни республикада 25 432 дона Chevrolet автомобили сотилган.
Хитой брендларининг Қозоғистон автомобил бозоридаги улуши ошиб боряпти. Chery, Jac, Haval, Jetaour, Changan, Geely ва бошқа брендларнинг савдо ҳажми кескин кўпайган.
Эътиборлиси, июл ойида Қозоғистонда 1450 дона Cobalt (энг кўп сотилган иккинчи автомобил модели) ва 579 дона Onix (энг кўп сотилган бешинчи автомобиль модели) харид қилинган.
Chevrolet-auto.kz маълумотларига кўра, Қозоғистонда Onix'нинг бир қатор моделлари Ўзбекистондаги чегирмали нархларга нисбатан ҳам арзонроқ.
Эслатиб ўтамиз, UzAuto Motors'нинг Chevrolet Onix сотувидаги 15 млн сўмлик чегирмаси 2024 йил 1 мартдан буён амал қилиб келмоқда.
Тавсия этамиз
“Чорсу” меҳмонхонасини бузиш бошланди. Бунга қанча вақт кетади?
Ўзбекистон | 19:03 / 18.01.2025
“Гуллаётган” автофирибгарлик, соҳадаги кучли протекционизм оқибати – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 09:58 / 18.01.2025
Ижтимоий карталарни тарқатиш бошланди. У қанақа карта ва кимларга берилади?
Ўзбекистон | 23:36 / 17.01.2025
Исроил ҲАМАС билан келишув матнини эълон қилди
Жаҳон | 22:06 / 17.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Очиқлик талабларини бажармагани учун 2024 йилда 5 нафар мансабдор жавобгарликка тортилди
Ўзбекистон | 18:17
-
Apple бу йил 20 дан ортиқ маҳсулот чиқаришни режалаштирмоқда
Фан-техника | 17:40
-
Хитойда 35 кишининг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи қатл этилди
Жаҳон | 17:36
-
Жанубий Корея ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига квоталарни камайтириши мумкин
Жаҳон | 17:22
Мавзуга оид
17:06
Қозоғистонда мигрантларни қийноққа солган полициячилар судланди
18:06 / 19.01.2025
Қозоғистон Ўзбекистонга картошка экспортини 6 ойга тўхтатди
20:39 / 18.01.2025
Ҳужжатсиз телефонга бож, “ибратли” судяга мукофот, Тошкентга мингта автобус — ҳафта дайжести
00:18 / 18.01.2025