10:52 / 06.03.2023
7992
Реклама

Яратилган янги экотизим ва соддалаштирилган шартномалар — ҳаммаси TBC Bank ҳақида

Фото: TBC Bank

2 март куни TBC Group ҳамда оммавий ахборот воситалари даврасида пресс-бранч бўлиб ўтди. Унда банкнинг 2022 йилда эришган ютуқлари: TBC Bank’да яратилган янги экотизим, Payme билан ҳамкорликнинг янги қирралари, сифатли хизматлар, янада соддалаштирилган банк хизматлари шартномалари, CSR лойиҳалар ва бошқалар ҳақида маълумот берилди.

Ижобий молиявий натижага эришиш TBC Bankʼнинг 2022 йилдаги муҳим ютуғи бўлди. Банкнинг бизнес-режасига мувофиқ, ушбу натижага бозордаги фаолиятнинг учинчи йилида эришилиши керак эди. Бироқ фаол чора-тадбирлар ва муваффақиятли тижорий фаолият маррани анча олдин забт этишга ёрдам берди. Шу сабабли 2022 йилни компания учун омадли келди, дейиш мумкин. 2023 йилнинг дастлабки ойларида ҳам TBC Bank ижобий молиявий динамика қайд этди. 

Компания кузатув кенгаши раиси Ника Курдиани бу борада рақамли хизмат кўрсатилиши мижозлар томонидан яхши қабул қилинганини айтди:

“Payme билан ҳамкорлигимиз натижасида бу TBC Group экотизимининг ажралмас қисмига айланди. TBC Bank ва Payme биргаликда мижозларга яратилган қулайликлар уларнинг садоқати ва муҳаббатини оширди. Компаниялар бирлашмаслиги мумкин, лекин улардан фойдаланувчи битта бўлади. Ҳозирги кунда биздан рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони 10 миллиондан ошади”, — дейди у.

Учрашувда TBC Bank яратган яна бир янгилик – соддалаштирилган банк шартномалари бўлди. Банк мижозига айланиш жараёнида шартномани ўқиб чиқиш учун нақ 6 соат вақт сарфлаш керак эди. Чунки бу шартнома 43 саҳифадан иборат. Мутахассислар уни қайтадан ишлашди ва бу энди бор-йўғи 10 дақиқа вақтни олади. Шартнома ҳамма тушунадиган, мураккаб терминларсиз, қисқа ва лўнда шаклга келтирилди.

Банк бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Ситора Тўлаганова ҳужжатларни қисқартириш ва тушунарли бўлиши бошқа ташкилотлар учун ҳам ўрнак бўлишини таъкидлади:

“Шартноманинг соддалаштирилиши нафақат банк мижозлари ишини осонлаштиради, балки ташкилот ишини янада шаффоф қилади. Умумий шартлардан фойдаланиш саводхонлигини оширади, мижозларнинг банкка ишончини ошириб, келгусида яна бизнинг хизматларимиздан фойдаланиш учун асос яратади. Бу лойиҳамиз ҳуқуқшунослик тизимида ютуқ бўлиб, кўплаб ташкилотлар учун намуна бўла олади”, – дея таъкидлади Тўлаганова.

TBC PLC

TBC Bank Group PLC ("TBC PLC") Лондон фонд биржасида рўйхатга олинган масъулияти чекланган компания бўлиб, Грузияда молия сектори ва шунга яқин соҳаларда фаолият юритувчи компаниялар гуруҳининг бош бўғини ҳисобланади. Ўзига тегишли шуъба корхоналари билан биргаликда TBC Грузияда етакчи универсал банклардан бири бўлиб, банк бозорида мижозлар кредитлари бўйича 39,1%, мижозлар депозитлари бўйича 40,7% ни ташкил қилади. Асосий миссияси одамлар ҳаётини осонлаштиришга қаратилган компания сифатида TBC барча асосий бизнес йўналишларида: чакана савдо, корпоратив, макро, микро ва ўрта бизнесни қамраб олади. Компания одатдаги банк хизматларидан ташқари соҳанинг долзарб ечимларини ҳам таклиф қилади.

2020 йилда TBC PLC Ўзбекистондаги фаолиятини кенгайтириб, ўзининг инновацион финтех-платформаси орқали мижозларга хизмат кўрсатиб, мобил илова орқали чакана банк ечимларини тақдим этди.

Payme

Payme — Ўзбекистондаги етакчи онлайн тўлов хизмати бўлиб, бугунги кунда мобил телефон орқали одатий тўловлар ва пул ўтказмаларидан тортиб, тўғридан тўғри авиачипта харид қилишгача кенг кўламли хизматлар тўпламидир.

Payme аудиторияси айни пайтда 8,8 млн кишидан ортиқ, бизнес ҳамкорлари сони эса 73 мингдан ортди. 2019 йилнинг апрел ойидан Payme TBC Bank Group PLC халқаро ҳолдинги таркибига кирган.

Реклама

Top