Жамият | 19:30 / 25.05.2022
5083
5 дақиқада ўқилади

MBPM ва «ТBC Банк» АТБ «HUMO» карталари билан Грузияда тўлов қилиш имкониятини ишга тушириш тўғрисида келишув имзолади

2022 йил, 25 май куни «Банклар ва ритейл. Рақамли трансформация ва ўзаро алоқа» Ўзбекистон 2022 халқаро PLAS-форуми доирасида Миллий банклараро процессинг маркази ҳамда «ТBC Банк» АТБ ўртасида Грузия ҳудудида Ўзбекистон банкларида очилган «HUМО» карталарига хизмат кўрсатиш бўйича лойиҳанинг ишга туширилиши тўғрисида келишув имзоланди.

Фото: TBC Bank Uzbekistan

Июнь ойининг охири ва июль ойининг бошида Ўзбекистон фуқаролари Грузия бўйлаб қилган саёҳати чоғида «HUМО» карталаридан тўсиқсиз фойдаланишлари: савдо нуқталарида тўлов қилишлари ва ТBC Банк банкоматлари орқали нақд пул ечиб олишлари мумкин бўлади.

Миллий банклараро процессинг маркази директори Қурбонов Шуҳратбек Равшанбекович бунга шундай изоҳ берди: «Халқаро ўйинчилар билан стратегик ҳамкорлик қилиш биз учун жуда муҳим, чунки карталаримизни ҳам Ўзбекистонда, ҳам мамлакат ташқарисида фойдаланувчилар учун қулайроқ қилиш мақсадида карталар амал қиладиган ҳудудни кенгайтиришдан манфаатдормиз».

Спартак Тетрашвили, «ТBC Банк» АТБ бошқарув раиси: «Биз ТBC Банк сифатида Ўзбекистонда нафақат лойиҳаларнинг реализацияси билан шуғулланамиз, балки Ўзбекистондан Грузияга амалга ошириладиган банк операциялари ҳажмини кенгайтиришга ҳам кўмаклашамиз. «HUМО» карталарининг инновацион платформаси уни халқаро банк тизимларига қийинчиликсиз интеграция қилишга ҳамда мижоз тажрибасини яхшилашга имкон беради».

26 май куни PLAS-Форум доирасида Шуҳратбек Қурбонов «Тўлов бизнеси. Барча азимутлар бўйича ривожланиш» номли сессиянинг модератори бўлади ва шунингдек «Банклараро ҳамкорлик ва халқаро лойиҳалар. Ўзаро алоқанинг муҳим йўналишлари. Миллий тўлов тизимларининг интеграция истиқболлари» мавзуси билан чиқиш қилади.

26 май куни Спартак Тетрашвили «Fintex 2022 ва необанклар. Асосий трендлар» мавзусига бағишланган давра суҳбатининг модератори бўлиши кутилмоқда.

«ТBC Банк» АТБ ҳақида

ТBC Банк 30 йиллик тарихга эга бўлиб, Грузия ва Кавказ орти мамлакатларининг энг йирик банки ҳисобланади. 2016 йилдан бошлаб ТBC Банк акциялари Лондон Stock Exchange биржасида тақдим этилган. Ўтган йил мобайнида Лондон фонд биржасида ТBC Банк акцияларининг котировкалари 44,95 фоизга кўтарилди, компания акцияларининг умумий нархи эса 1 миллиард АҚШ долларини (784, 14 млн фунт стерлинг) ташкил қилади.

ТBC Банк 2020 йилнинг октабр ойида илк рақамли банк сифатида Ўзбекистон бозорига кириб келди. Ҳозирга келиб ТBC UZ  иловасини 2 миллиондан кўпроқ киши юклаб олган.

2021 йил сентябри охирида икки институционал инвестор – YTTB ва IFC ҳар бири ТBC UZ лойиҳасининг 20% улушини сотиб олиш тўғрисида келишувга эришди. Илк бадал миқдори икки инвесторнинг ҳар бири учун 9,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилди.

Банк рақамли форматдаги қуйидаги хизматларни тақдим этади: пул ўтказмалари, кредитлар, депозитлар, бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти, банк карталари ҳамда хизматларга тўлов қилиш. Барча тўловларни ТBC UZ иловаси орқали амалга ошириш мумкин.

Банк ўз маҳсулотлари рўйхатини кенгайтириш устида фаол иш олиб боради ҳамда инсонлар ҳаётини ҳозир ва шу ерда яхшилашга интилади.

ОАВ учун қўшимча маълумот:

Э-почта: yuliya.a@tbcbank.uz

Facebook: @tbcbankuz 

Instagram: @tbcbankuzbekistan 

Теlegram: @tbc_bank_uzb 

Web: tbcbank.uz

Cаll-center: 1150

Миллий банклараро процессинг маркази ҳақида (МBMP):

2019 йилнинг 1 майидан янги Humo тўлов тизими карталарининг эмиссияси бошланди. 2019 йилнинг июль ойида МBMP текширувдан муваффақиятли ўтиб, PSI DSS Халқаро хавфсизлик стандарти талабларига мос келадиган сертификатни қўлга киритди. Стандарт талаблари Visa ва Маstercard халқаро тўлов тизимлари билан ишлайдиган барча компанияларга нисбатан жорий этилади. 2019 йилнинг декабридаёқ тизимга Маstercard ҳамда Visa тўлов тизимлари интеграция қилинди, ўша ойнинг ўзида Ўзбекистонда илк бор метрополитеннинг барча станцияларида HUMO карталари орқали йўл ҳақини алоқасиз тўлаш тартиби жорий этилди. 2022 йилнинг май ойига келиб бутун республика бўйлаб 4 300 дан ортиқ банкомат ва 230 000 та терминал ўрнатилди, 10 000 000 та карта муомалага чиқарилди.

Карта эгалари яшаб турган шаҳарларидаги картага хизмат кўрсатиш нуқталари ҳақида маълумотларни humocard.uz сайтида, «Карта эгаларига» деб номланган бўлимда олишлари мумкин. Қуйидаги ҳавола орқали ўтиб, шаҳарни танлаш керак: humocard.uz/uz/card-holders/service-points/. Шунда HUMO терминали қаерда мавжудлиги ҳақида маълумот пайдо бўлади. Шунингдек HUMO тўлов тизимига хизмат кўрсатувчи банкоматларнинг жойлашуви билан қуйидаги ҳавола орқали танишиб чиқиш мумкин: bit.ly/2JiRSaF

Миллий банклараро процессинг марказининг ташкил этилишидан кўзланган асосий мақсад – тўловларнинг узлуксиз амалга оширилишини таъминлаш, инновацион маҳсулотларни илгари суриш, банк хизматларидан фойдаланиш имкониятларини ошириш ва тўлов хизматлари бозорида рақобатдош муҳитни ривожлантириш.

 HUMO тўлов тизими:

- тўлов инфратузилмасини яхшилаш;

- халқаро тизимлар билан интеграция қилиш;

- ягона тўлов маконини яратишга хизмат қилади.

ОАВ учун қўшимча маълумот:

Э-почта: b.nazarzoda@nmpc.uz

Web: humocard.uz

Facebook: @humocard

Теlegram: @humooficial

Instagram: @humo_cаrd

Тел: +998 71 2000888

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди