22 сентябрь куни TBC Talks лойиҳаси доирасида  Генератив сунъий интеллектнинг бизнес соҳасидаги имкониятларига бағишланган Generative AI Sprint for Business Owners and CEOs таълим дастурининг эксклюзив тақдимоти ўтказилди. Дунёнинг етакчи бизнес мактабларидан бири ҳисобланган IMD (Швейцария) томонидан TBC Bank Uzbekistan билан ҳамкорликда ташкил қилинган дастур бизнес эгалари ва компаниялар раҳбарларига йўналтирилди.

Сунъий интеллект – бизнес учун

Генератив сунъий интеллект (СИ), масалан ChatGPT дунёни забт этишга улгурди. Компанияларнинг раҳбарлари бизнесни ривожлантириш ва автоматлаштириш мақсадида ундан иложи борича кўпроқ фойда олишга интилмоқда. Шу билан бирга, етарли билимга эга эмасликлари сабабли уни қўллашда қийинчиликларга дуч келишяпти ёки унинг имкониятларининг кам қисмидан фойдаланишяпти.

Generative AI Sprint for Business Owners and CEOs дастури иштирокчиларга Генератив сунъий интеллектнинг салоҳиятини ўрганиш имконини берди, энди улар ўз бизнесларини илгари суришда уни муваффақият билан қўллашлари мумкин.

Номи жаҳонга таниқли спикер

Дастурни IMD бизнес-мактабининг профессори, бизнесни рақамли трансформациялаш, СИ, таҳлил ва маркетинг стратегияси соҳасининг машҳур эксперти Амит Жоши тақдим этди.

«2021 йил декабрь ойигача биз асосан прогнозлаш қобилиятига эга бўлган сунъий интеллектдан фойдалана олардик. ChatGPT яратилганидан кейин олдин мавжуд бўлмаган янги, кўламли нарсани ишлаб чиқиш имконияти пайдо бўлди. Бу ҳам фойда келтиради, ҳам хатар. Бироқ агар ушбу технологиядан фойдаланмасангиз, унда рақобатчиларингиз сизни ортда қолдиради. Шу боис уни ўрганинг ва қўлланг.

Тақдим этилган дастур Ўзбекистон бизнес-аудиториясида акс садо берганидан мамнунман. Сессия фойдали бўлганига ва учрашувдан кейиноқ қўллана бошланишига умид қиламан», — дейди профессор Амит Жоши.

Дастур иштирокчилари бизнес-мақсадларга қараб СИ ёрдамида қай тарзда самарали стратегияларни яратиш мумкинлигини ҳақида маълумотга эга бўлишди. Жаҳон бизнес-амалиётида сунъий интеллект реал самарали қўлланган ҳолатлар билан танишишди ҳамда бизнесни илгари суриш учун СИ имкониятларига асосланган индивидуал стратегик режага эга бўлишди.