Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Беларус янги ҳарбий доктрина ишлаб чиқилади
Глобал геосиёсий кескинликлар фонида Беларус ўз мустақиллиги ва ҳудудий яхлитлигини ички ва ташқи таҳдидлардан ҳимоя қилиш чораларини кўришга муҳтож, дея маълум қилди мамлакат Хавфсизлик кенгаши.
Беларус Хавфсизлик кенгаши Мудофаа вазирлигига «ҳарбий-стратегик вазиятнинг ўзгариши муносабати билан» янги ҳарбий доктринани ишлаб чиқишни топширди. Ушбу қарор «глобал геосиёсий кескинликнинг кучайиши» муносабати билан қабул қилинди, шу муносабат билан «мустақиллик, ҳудудий яхлитлик, суверенитет ва конституциявий тузумни ташқи ва ички таҳдидлардан ҳимоя қилишга қаратилган стратегик тийиб туриш доирасидаги чора-тадбирлар» зарур, дейилади 8 март, чоршанба куни расмий ҳуқуқий маълумот интернет порталида.
Қарорда концепцияни ишлаб чиқишда илмий ва эксперт ҳамжамияти вакилларини жалб этиш, унинг муҳокама майдончаларида жамоатчилик муҳокамасини ўтказиш, асосий қоидалари оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминлаш белгиланган. Шундан сўнг у Умумбеларус халқ ассамблеяси тасдиғига янги ҳарбий концепция тақдим этилиши керак.
Беларуснинг амалдаги ҳарбий доктринаси 2016 йил июль ойида тасдиқланган.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026