Ўзбекистон | 14:10 / 09.03.2023
9638
1 дақиқада ўқилади

Сардор Умрзоқов ва Оқилбек Жапаров ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилди

Ўзбекистонда амалий ташриф билан бўлган Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси, президент маъмурияти раҳбари Оқилбек Жапаров Сардор Умрзоқов билан учрашди.

Фото: gov.kg

Қирғизистон ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, учрашув чоғида томонлар икки томонлама ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилган, шунингдек, президент Шавкат Мирзиёевнинг Қирғизистон Республикасига давлат ташрифи чоғида эришилган келишувлар ижросини кўриб чиққан.

«Ишончим комилки, давлатларимиз раҳбарлари томонидан билдирилган ташаббус ва келишувларнинг ҳаётга татбиқ этилиши чегарадош ҳудудларни иқтисодий ривожлантириш, қўшимча инвестицияларни жалб этиш, транспортдан фойдаланиш имкониятини мустаҳкамлаш, янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли турмуш шароитини оширишга кўмаклашади», — деди Вазирлар Маҳкамаси раҳбари. 

Оқилбек Жапаров икки давлат иқтисодиёти яқин келажакда ташқи савдо айланмасидаги 2 миллиард долларлик чегарадан ўтиш учун етарли салоҳиятга эга эканлигини таъкидлади. 

Ўз навбатида, Ўзбекистон Президенти Администрацияси раҳбари Сардор Умрзоқов барча мавжуд келишувлар ва лойиҳаларни амалга ошириш учун барча саъй-ҳаракатларни ишга солишга тайёрлигини билдирди. 

Мавзуга оид