Ўзбекистон | 13:21 / 13.03.2023
13328
2 дақиқада ўқилади

Сурхондарёда бугундан бошлаб электр ишлаб чиқариш ҳажми ошади

Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги биносида бўлиб ўтаётган сессияда Шавкат Мирзиёев маълум қилди, деб хабар беряпти Kun.uz мухбири.

Фото: Kun.uz

Президентга кўра, 2022 йилда ишга тушган “Зарчоб-1” ва “Зарчоб-2” ГЭСларида йилига 201 миллион/киловатт соат электр ишлаб чиқарилмоқда. Бугун ишга тушадиган “Тўпаланг ГЭС”да йилига яна 467 миллион/киловатт соат электр ишлаб чиқариш қўшилади.

Шунингдек, давлат раҳбари вилоятда:
• оилавий тадбиркорлик дастурлари учун берилган 1,1 триллион сўмга қўшимча 200 миллиард сўм ажратиш;
• Жарқўрғон туманидаги Бизнес ва енгил саноат ҳамда Узун туманидаги Қишлоқ хўжалиги техникумлари бўш биноларида 1 минг ўқувчи ўрнига эга мономарказлар ташкил қилиш;
• бу мономарказларга Туркия, Япония ва Германиядан 10 нафар тажрибали мутахассисларни олиб келиб, замонавий касбларга ўқитишни йўлга қўйиш бўйича масъулларга топшириқ берди.

“Лекин бу жуда кам. Улуғбек Қосимов вилоят кластерлари билан бирга, 1 июлга қадар 118 та оғир маҳаллада касаначилик лойиҳаларини бошлаб, 10 минг аҳолини банд қилиш мажбуриятини олади”, деди Шавкат Мирзиёев.

Сардор Раҳмонқулов
Тайёрлаган Сардор Раҳмонқулов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид