09:51 / 14.03.2023
8535

15 март кунига об-ҳаво маълумоти эълон қилинди

Республика Гидрометеорология маркази Ўзбекистон бўйича 15 март, чоршанба куни кузатиладиган об-ҳаво маълумотини эълон қилди.

Фото: Kun.uz

Тошкент шаҳри. Ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3–8 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +6...+8 даража, кундузи +20...+22 даража бўлади.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +15...+20 даража бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 метр/сониягача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +7...+12 даража, кундузи +20...+25 даража бўлади.

Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Сирдарё вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +5...+10 даража, кундузи +18...+23 даража бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилояти. Ҳаво ўзгариб туради ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +10...+15 даража, кундузи +23...+28 даража бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5–10 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат +5...+10 даража, кундузи +17...+22 даража бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудлари. Ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиш хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 метр/сония тезликда эсади. Ҳарорат кечаси +2...+7 даража, кундузи +8...+13 даража бўлади.

Top