Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон бўйлаб 36 мингта аҳоли хонадонида қуёш панеллари ўрнатилади
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 14 мартдаги фармойиши эълон қилинди. Унга кўра, ҳудудларда 36,6 мингта аҳоли хонадонларида қуёш панеллари ўрнатилади.
2023 йилда республика ҳудудларида аҳоли хонадонларига кичик қувватли қуёш панелларини ўрнатишни рағбатлантириш бўйича “Қуёшли хонадон” дастури амалга оширилади.
Ушбу Дастур асосида мамлакат ҳудудларида 36,6 мингта аҳоли хонадонларида умумий қуввати 182,1 МВт бўлган қуёш панеллари ўрнатилади.
Шунингдек, Дастур доирасида қуёш панеллари ўрнатиш ва ундан фойдаланишни жадаллаштириш ҳамда ушбу ишларни рағбатлантириш мақсадида “Қуёшли маҳалла” танловини ўтказиш кўзда тутилган.
Мавзуга оид
21:49 / 20.01.2026
Жойлашув, "планировка" ва сифат: хонадон хариди бўйича мутахассис тавсиялари
23:06 / 04.01.2026
Адлия вазирлиги янги хонадон сотиб олиш эскроу тизимида амалга оширилиши ҳақидаги хабарни рад этди
21:33 / 12.06.2025
Тарихда биринчи марта Қуёшнинг жанубий қутби суратга олинди
09:17 / 14.04.2025