Ўзбекистон ким томонда? Президент баёноти нимани англатади?
Каримов даврида, Ўзбекистоннинг геосиёсий ориентири ҳар доим жуда аниқ бўларди: 90-йилларнинг биринчи ярмида Туркия, иккинчи ярмидан то 2004 йилга қадар – АҚШ, сўнгра 2009 йилга қадар Россия, 2010 йилдан то 2016 йилга қадар “геосиёсий ориентирсизлик” ёки “саҳнани тарк этиш” даври бўлди.
Бугун Ўзбекистон, геосиёсий нуқтайи назарда, шу пайтга қадар ўзининг аниқ ориентирини танлагани йўқ. Расмий Тошкент геосиёсати нафақат кўпвекторли, балки мана шу векторлар орасида, тенгвекторли курсни ушлашга ҳаракат қилиб келяпти.
Бугун, Россия билан савдо-иқтисодий ҳамкорлик жуда юқори. Ҳатто минтақалар ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликлар ҳам йўлга қўйилган. Лекин, Ўзбекистон Россиянинг энг асосий лойиҳаларига қўшилмади, булар – Евросиё Иттифоқи ва КХШТ.
АҚШ билан ҳам муносабатлар яхши. АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига қўшилиши тарафдори, бунинг учун расмий Вашингтон ўз ёрдамини ҳам бермоқда. Айни пайтда, Ўзбекистон минтақада АҚШ манфаатлари тамсилчиси эмас. 2005 йилга қадар бўлган НАТО билан ҳамкорлик тиклангани йўқ.
Брюссел билан ҳам, худди шундай. Ҳамкорлик юқори даражада, лекин бу алоқалар “бошқаларга қарши” табиатга эга эмас.
Хитой Халқ Республикаси эса, кейинги йилларда Ўзбекистоннинг биринчи савдо-иқтисодий ҳамкори даражасига кўтарилди, Россия эса иккинчи ўринга тушиб қолган бўлди. Пекин билан иқтисодий ҳамкорлик жуда юқори, лекин, геосиёсий жиҳатдан, маълум масофа мавжуд эди ва сақланиб қоляпти.
Ўзбекистоннинг Туркия билан алоқалари, иккинчи кўтаринки даврни бошдан кечиряпти. Саудия Арабистони, Эрон, Покистон, Ҳиндистон билан ҳам алоқалар ижобий ва юқори даражада.
Қудратли давлатлар орасида, йилдан йилга зиддиятлар кучайиб бормоқда. Россия, АҚШ, Хитой Халқ Республикаси ўртасида ечиб бўлмас зиддиятлар шаклланиб улгурди. Бу давлатлар ўзаро муносабатда, бир-бирини “душман” еки “стратегик рақиб” деб билади.
Ўзбекистонда ҳокимият алмашганига 7 йил бўляпти. Лекин, шу пайтга қадар Ўзбекистон ўзининг аниқ геостратегик ориентирини белгилагани йўқ. Яқинда президент Озарбойжонда ўтган “Халқаро қўшилмаслик ҳаракати” саммитида иштирок этиб, Москва, Вашингтон ва Пекинга “мен ҳеч бир ҳарбий блокларга қўшилмайман, ўзаро зиддиятларда мен бетараф қоламан” дегандек бўлди.
Президент Мирзиёев Сурхондарёда жамоатчилик олдида “Ўзбекистон ким тарафда?” деган савол қўйди. Давлат раҳбарининг позициясини соддалаштирсак, “Ўзбекистон кўпвекторли ва тенгвекторли геосиёсат йўлини танлади ва шу йўлда давом этади”ни англатади. Бу позиция ҳеч бир тарафни тўлиқ қониқтирмаслиги аниқ, лекин, ҳеч бир тарафнинг ғазабини ҳам келтирмайди.
Россия тарафига ўтиш – ўз мустақиллигига болта урушни англатади, Россияга қарши бориш эса – Москванинг минтақа давлатларига қарши провокациясига баҳона беради. Шунинг учун, минтақа, эҳтиёткорлик билан кутади... Россия сиёсатининг нормаллашишини, Москва империячилик васвасасидан қутулишини кутишади...
Камолиддин Раббимов,
сиёсий таҳлилчи
Тавсия этамиз
Муддат қўювчи Трамп: бунинг охири борми?
Жаҳон | 22:09 / 24.04.2025
Тошкентда автомобилни рўйхатдан ўтказиш учун онлайн ариза бериш мумкин бўлди
Ўзбекистон | 20:34 / 24.04.2025
Стоматология поликлиникалари хусусийлаштирилади
Ўзбекистон | 10:56 / 24.04.2025
Божхонадаги чекловлар: фуқаро божни тўлай олмаса, нима бўлади?
Ўзбекистон | 22:43 / 23.04.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Испания кубоги. "Барселона" 116-дақиқада "Реал"га гол уриб, мусобақа ғолиби бўлди
Спорт | 03:45
-
Камаядиган божсиз лимит, сотиладиган заводлар ва Лавровнинг нолиши — ҳафта дайжести
Ўзбекистон | 23:15 / 26.04.2025
-
2024 йилнинг энг очиқ ва энг ёпиқ давлат ташкилотлари маълум қилинди
Ўзбекистон | 21:57 / 26.04.2025
-
Дафн маросими ва уруш
Жаҳон | 21:30 / 26.04.2025
Мавзуга оид

19:20 / 26.03.2025
Путин “Ялта 2.0”га эриша оладими? Қримдаги конференцияда нима бўлган?

20:52 / 22.03.2025
Кўп қутбли дунё тартиботи: бу Ўзбекистон учун имкониятми ёки таҳдид?

23:12 / 20.03.2025
Каримов Россияга ишонмас эди. Унда нега иттифоқчи бўлганди?

17:47 / 15.02.2025