Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда ёлланма аскарларни «обрўсизлантириш» жиноят сифатида белгиланади
Россияда Украинага қарши ҳарбий тажовуз иштирокчиларини «обрўсизлантириш» ва улар ҳақидаги «фейклар» учун энди 15 йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин. Маъмурий ва жиноий кодексларга тегишли ўзгартиришлар Давлат думаси депутатлари томонидан маъқулланди.
Россияда Украинага қарши ҳарбий тажовуз иштирокчиларини «обрўсизлантириш» ва улар ҳақидаги «фейклар» учун энди 15 йилгача қамоқ жазоси берилади. 14 март, сешанба куни Россия Давлат думаси учинчи, якуний ўқишда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга тегишли тузатишлар ва Жиноят кодексига киритилган ўзгартишларни маъқуллади. Энди Россия армиясини «обрўсизлантириш» учун моддалар нормалари ёлланма аскар бўлган кўнгиллиларга ҳам тегишли.
Хусусан, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 20.3.3-моддаси «РФ Қуролли Кучлари учун вазифаларни бажарадиган кўнгилли тузилмалар, ташкилотлар ёки шахсларни обрўсизлантириш учун жавобгарлик» билан тўлдирилди. Унга нисбатан жарималар ўзгаришсиз қолади: фуқаролар учун 50 минг рублгача ва юридик шахслар учун 500 минг рублгача. Ушбу моддада бир йил давомида такрор содир этилган тақдирда жиноий жазо назарда тутилади.
Кўнгиллилар ва ёлланма аскарларга ҳам Жиноят кодексининг 207.3-моддаси – армия ҳақидаги «фейк»ларни тарқатиш нормалари қўлланади. Ушбу модданинг биринчи қисмидаги энг юқори жазо - колонияда озодликдан маҳрум қилиш - 3 йилдан 5 йилгача оширилди. Иккинчи ва учинчи қисмлар учун энг юқори жазо ўзгаришсиз қолди - мос равишда 10 ва 15 йил қамоқ. 5 миллион рублгача жарима ҳам назарда тутилган.
Шунингдек, Жиноят кодексининг 280.3-моддасига – «Армияни обрўсизлантириш»га ўзгартиришлар киритилди. Унинг биринчи қисми учун жазо 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш, иккинчи қисми учун (хавфли оқибатларга олиб келган қайта обрўсизлантириш) 5 йилдан 7 йилгача оширилди.
Россия қонунчилигига ўзгартиришлар Давлат думаси спикери Вячеслав Володин бошчилигидаги депутатлар гуруҳи томонидан тайёрланди. Январь ойи охирида «Вагнер» ХҲК эгаси Евгений Пригожин Володиндан жиноят кодексини Украинадаги урушда қатнашиш учун ёлланган собиқ маҳкумларни «обрўсизлантириш» учун жазони назарда тутувчи модда билан тўлдиришни сўради.
«Коммерсант» газетасининг ёзишича, Пригожин, хусусан, жанговар ҳаракатлар иштирокчиларини ҳар қандай танқид қилишни, шунингдек, уларнинг ўтмишдаги жиноятлари ҳақидаги маълумотларни чоп этишни тақиқлашни таклиф қилган.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:32 / 20.04.2026
Вояга етмаганлар хавфсизлигига доир янги ҳуқуқий нормалар жорий этилди
09:02 / 28.03.2026
Чиқиндиларни ноқонуний олиб кетиш учун жавобгарлик белгиланди
10:53 / 12.03.2026