Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари ишдан олинди
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра, бошқа ишга ўтиши муносабати билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги раҳбарлари лавозимидан озод қилинди.
“Янги Ўзбекистон” нашри хабарига кўра, қуйидагилар лавозимидан озод қилинди:
- Алишер Инаков Ўзбекистон Республикаси Тиббий- ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори лавозимидан;
- Баҳодир Каримов Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимидан;
- Ғайрат Исроилов Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан озод қилинди.
Алишер Инаков 2021 йил апрель ойида Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлигининг директори этиб тайинланганди. Ундан аввал у Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори в.в.б. бўлган.
Баҳодир Каримов ҳам 2021 йил апрель ойида агентлик директорининг тиббий-ижтимоий масалалари бўйича биринчи ўринбосари этиб тайинланган. У аввал Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги директори ўринбосари в.в.б. бўлган.
Бундан ташқари, 2021 йил апрель ойида Ғайрат Исроилов агентлик директорининг молиявий-иқтисодий ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари этиб тайинланган. У аввал Вазирлар Маҳкамаси Макроиқтисодий таҳлил, таркибий ўзгартиришлар, молия-банк тизими, давлат активларини бошқариш, рақобатни ривожлантириш, тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва камбағалликни қисқартириш масалалари котибиятининг Пенсия таъминоти ва кам таъминланган оилалар масалалари бўйича бош мутахассиси сифатида фаолият юритган.
Президент фармонига асосан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларини ташкил этиш белгиланган эди.
Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқарув органи ҳисобланади.
Мавзуга оид
10:30 / 09.12.2025
Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги ўрнида Бошқарув самарадорлиги агентлиги тузилди
20:34 / 16.10.2025
Ис газидан заҳарланишга қарши биринчи самарали восита ишлаб чиқилди
14:40 / 15.10.2025
Ўзбекистонлик тиббиёт ходимларининг биринчи гуруҳи Италияга ишлаш учун жўнаб кетди
10:17 / 22.09.2025