Жаҳон | 21:07 / 15.03.2023
6328
2 дақиқада ўқилади

Зеленский Британия судининг евробондлар бўйича қарорини олқишлади

Украина президенти Британия Олий суди Москва талабларини қондиришдан бош тортганини «тажовузкор устидан ҳал қилувчи ғалаба» деб атади.

Фото: Getty Images

Украина президенти Володимир Зеленский Буюк Британия Олий судининг Россиянинг евробондлар бўйича 3 миллиард долларлик қарзини ўз мамлакати фойдасига ундириш бўйича қарорини олқишлади. Зеленский 15 март, чоршанба куни Москванинг ушбу иш бўйича енгиллаштирилган суд мажлисида қарор қабул қилиш талабини қондиришдан бош тортилганини «босқинчи устидан ҳал қилувчи ғалаба» деб атади.

Бир неча йил олдин, 2016 йил 17 февралда Россия манфаатларини ҳимоя қилган The Law Debenture Trust Corporation plc Англия ва Уэлс Олий судига даъво аризаси билан мурожаат қилганди. У Украинадан еврооблигациялар бўйича қарзларни ундиришни сўраган.

2017 йил 29 мартда суд ушбу даъвони тезлаштирилган тартибда кўриб чиқишни маъқуллаб, Киевнинг асосий эътирозларини рад этди ва унинг евробондлар бўйича мажбуриятлари борлигига рози бўлди. Суд Украинага Россияга 3 миллиард доллар миқдоридаги облигацияларнинг номинал қийматини, 75 миллион доллар миқдорида тўланмаган купон тўлови миқдорини, шунингдек, кечиктирилган ҳар бир кун учун пеня фоизларини ва иш юритиш харажатларининг бир қисмини тўлаш мажбуриятини юклади. 

Бироқ суд Украинага ушбу ҳукм устидан шикоят қилиш ҳуқуқини берди. Ўз навбатида, апелляция суди биринчи инстанция судининг ишни тўлиқ кўриб чиқиш ҳақида қарор чиқарди. 

Киевнинг таъкидлашича, Виктор Янукович президентлиги даврида облигациялар Россия ҳаракатлари босими остида чиқарилган. 2013 йил декабрь ойида Украина Россиядан 3 миллиард доллар миқдорида кредит олган. 

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид