Тадқиқот: кофеин семизлик ва диабет хавфини камайтириши мумкин
Тахминан 10 минг кўнгиллида ўтказилган кузатувлар шундай натижаларга олиб келган.

Фото: Getty Images
Қонда кофеиннинг юқори даражаси семириш билан 2-тоифа диабет хавфини камайтириши мумкин. Улар ўртасидаги боғлиқликни Швеция ва Англия олимлари томонидан олиб борилган янги тадқиқот натижалари кўрсатди.
Олимлар дастлаб қаҳва истеъмол қилиш ва диабет хавфини камайтириш ўртасидаги боғлиқликни аниқладилар. Аммо бундай тадқиқотлар асосан кузатиш маълумотларига асосланган эди, шунинг учун улар сабаб ва таъсир ҳақида эмас, балки фақат фактларнинг ўзаро боғлиқлиги ҳақида гапириши мумкин эди.
Менделеев рандомизацияси усули ёрдамида янги маълумотлар олинди. Аниқланишича, кофеин метаболизми секинроқ кечадиган одамлар бошқаларга қараганда қаҳвани камроқ истеъмол қилса ҳам, қонда кофеин миқдори юқори бўлади. Бундай одамларда тана массаси индекси ва тана ёғи миқдори юқори бўлмайди, 2-тоифа диабетга эга бўлиш эҳтимоли ҳам камроқ. Тахминан 10 минг кўнгиллида ўтказилган кузатувлар шундай натижаларга олиб келган.
Олимлар шунингдек, вазни паст бўлган одамларда қандли диабетга чалиниш эҳтимоли 43 фоизга кам бўлишини ҳисоблаб чиқди. Аммо бу генетик вариантлар ва юрак-қон томир касалликлари хавфи ўртасидаги боғлиқликни аниқлаб бўлмади.
Муаллифлар ушбу тадқиқотда чекловлар борлигини тан олишади. Хусусан, барча иштирокчилар европалик эди, шунинг учун натижалар, масалан, осиёлик одамлар учун фарқ қилиши мумкин. Шуни ҳам ҳисобга олиш керакки, Менделеев рандомизацияси бошқа турдаги тадқиқотларга қараганда яхшироқ бўлсада, мукаммал эмас. Бундан ташқари, худди шу турдаги тадқиқотлар мавжуд бўлиб, улар кофеинни истеъмол қилиш ва диабет хавфини камайтириш ўртасида ҳеч қандай боғлиқликни аниқламаган.
Аммо тадқиқот натижаларини бутунлай рад этмаслик керак. Инсон танасида қаҳва ичиш қандли диабет ва семириб кетиш хавфини қандай камайтириши мумкинлигини аниқ кўрсатадиган механизмлар мавжуд. Хусусан, кофеин иштаҳага қисқа муддатли таъсир кўрсатади ва шунингдек, тана ёғларини эритиш ва энергия чиқариш қобилиятини оширади.
Тавсия этамиз
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
“Савиясиз миллат ўзини ўзи йўқ қилади” – Қозоқбой Йўлдошев
Жамият | 15:21 / 01.06.2025
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” Қурбон ҳайити шарафига акция эълон қилди – 50% гача чегирма
Жамият | 17:00 / 02.06.2025
-
Жисмоний фаоллик саратондан ўлим хавфини 30 фоизга камайтиради — тадқиқот
Фан-техника | 01:29
-
Россияда ўзбекистонлик ишчининг бошига ичида цемент бўлган челак ташлаб юборилди
Жаҳон | 00:44
-
Қурбон ҳайити муносабати билан қўшимча поезд қатновлари йўлга қўйилади
Ўзбекистон | 00:17
Мавзуга оид

03:06 / 26.03.2025
Олимлар саратон ва диабетни даволашда ген терапиясининг асосий тўсиғини бартараф этди

15:11 / 27.02.2025
Олимлар 1-тур диабетни бутунлай даволаш йўлини топди

13:51 / 06.01.2025
Тадқиқот: озиш учун қанча вақт машқ қилиш керак?

00:10 / 25.12.2024