08:37 / 16.03.2023
5086

Зеленский «Рамштайн» форматидаги учрашув якунларига изоҳ берди

Украина президенти Володимир Зеленскийнинг сўзларига кўра, Ғарб ёрдами туфайли Россия агрессияси барбод бўлиш арафасида турибди. 

Фото: president.gov.ua

Ўқ-дорилар ва қурол-яроғ етказиб бериш, айниқса, «Россия тажовузкорлиги уни синдириш мумкин бўлган даражага яқинлашаётганини ҳис қилаётган бир пайтда» муҳим аҳамият касб этади», деб маълум қилди у Украина мудофааси бўйича алоқа гуруҳи («Рамштайн» формати)нинг 15 март куни бўлиб ўтган 10-йиғилишини шарҳлар экан. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, учрашувда Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишни давом эттириш муҳокама қилинган ва «керакли ечимлар мавжуд».

«Рамштайн» форматидаги 10-йиғилишда 40 дан ортиқ давлат иштирок этди. 

Унинг якунида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин Швеция Киевга ўнта Leopard 2 танки ҳамда ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари топширишини маълум қилди. У қайси комплекслар ҳақида гапираётганига аниқлик киритмади. Февраль ойида Стокҳолм Hawk ва IRIS-T тизимлари Украинага ўтказилиши ҳақида хабар берган эди.

Испания Украинани қурол-яроғ, гуманитар ёрдам ва украиналик ҳарбий хизматчиларни ўқитиш орқали қўллаб-қувватлаш мажбуриятини яна бир бор тасдиқлади. Яқин келажакда Мадрид Киевга Leopard 2А 4 русумли олтита жанговар танкни, кейинроқ эса яна тўрттасини жўнатади, деди мудофаа вазири Маргарита Роблес. 

14 март куни Испания ушбу ускунани бошқарадиган ва уларга хизмат кўрсатадиган 55 нафар украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлашни якунлади. Бундан ташқари, Украина М-113 ТОА бронетранспортёрларининг янги партиясини олади, дея қўшимча қилди Роблес.

Мавзу
Россия-Украина уруши
2022 йил 22 феврал куни Россия Украина чегарасидан ўтиб, қўшни мамлакатга бостириб кирди. Украина армияси жанг таклиф қилди.
Барчаси
Top