Ўзбекистон | 13:37 / 18.03.2023
12031
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда отлиқ кавалерия паради ўтказилади

18 март куни Тошкент шаҳрида «Наврўз» умумхалқ байрами муносабати билан Отлиқ кавалерия паради ўтказилади.

Пойтахт ҳокимлиги хабарига кўра, шу муносабат билан соат 17:00 дан 18:00 га қадар бир неча кўчалар қисман ёпилади.

Кўчалар рўйхати:

«Ўзбекистон меҳмонхонаси» автотураргоҳидан Махтумқули кўчаси бўйлаб Амир Темур хиёбони айланма йўлигача ва ушбу айланма йўл;

Амир Темур хиёбонидан Амир Темур шоҳкўчаси бўйлаб Алишер Навоий кўчаси билан кесишмасигача;

Амир Темур шоҳкўчаси ва Алишер Навоий кўчаси кесишмасидан Hyatt regency меҳмонхонаси автотураргоҳигача.

Ҳайдовчиларга айланма йўллардан фойдаланиш тавсия этилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид