Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Черногория президенти 2-турда сайланадиган бўлди
Мониторинг маркази маълумотларига кўра, сайловда амалдаги президент Мило Жуканович етакчилик қилмоқда, бироқ ҳеч бир номзод 50 фоиздан кўпроқ овоз ололмаган.
Черногориядаги президентлик сайловининг дастлабки натижаларига кўра, ғолиб иккинчи турда аниқланади, унда катта эҳтимол билан амалдаги президент Мило Жуканович ва собиқ иқтисодиёт вазири Яков Милатович иштирок этади. Бу ҳақда 19 март, якшанба куни Мониторинг маркази (CеMI) маълумотларига таяниб, AFP агентлиги хабар берди.
CеMI маълумотларига кўра, 41,2 фоиз овоз қайта ишлангандан сўнг, Жуканович 36,3 фоиз, Милатович 26,5 фоиз, «Сербия келажаги учун коалиция» номзоди Андрей Мандич 20,5 фоиз овоз тўплашмоқда. Президентлик сайловининг иккинчи босқичи 2 апрель куни бўлиб ўтади. У Черногория 2006 йилда мустақилликка эришганидан бери биринчи марта ўтказилади.
Черногориядаги сайловлар 2020 йил август ойида ўтган парламент сайловларида Черногория узоқ йиллик етакчиси Жукановичнинг Социалистлар демократик партияси (DPS) мағлубиятга учраганидан кейин бошланган жиддий сиёсий беқарорлик шароитида ўтказилмоқда.
16 март куни Жуканович Черногория парламентини тарқатиб юборди, сабаби ғалаба қозонган сербпараст партиялар мамлакат бош вазири лавозимига номзод бўйича келиша олмади. Амалдаги президент муддатидан олдинги парламент сайловларини 11 июнга белгилаган.
Мавзуга оид
10:28 / 19.02.2026
Черногорияда маблағсиз қолган ўзбекистонликлар ватанга қайтарилди
16:51 / 14.10.2025
Черногория ўзбекистонликлар учун вақтинчалик визасиз режимни бекор қилди
12:57 / 17.02.2025
Акаев, Янукович, энди Асад – Москвадан паноҳ топган собиқ ҳукмдорлар
22:49 / 11.02.2025