Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жиззахда ЙТҲ оқибатида прокуратуранинг икки ходими ҳалок бўлди
ЙТҲга учраган автомобилда уч нафар прокуратура ходими бўлгани айтилмоқда. Омон қолган ходим касалхонага ётқизилган. Вафот этганлардан бири Зомин туман прокурорининг 39 ёшли катта ёрдамчиси экан маълум.
Жиззах вилоятида прокуратура ходимлари кетаётган машина йўл-транспорт ҳодисасига учраган.
Kun.uz манбасига кўра, ЙТҲ оқибатида икки нафар ходим ҳалок бўлган. Яна бир нафари тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилган.
Ҳалок бўлганлардан бири Зомин туман прокурорининг 39 ёшли катта ёрдамчиси Э.К. экани айтилмоқда.
Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБнинг расмий каналида ҳодиса юзасидан ахборот берилмаган. Kun.uz батафсил маълумот олиш мақсадида бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновга сўров юборди.
Мавзуга оид
09:23 / 24.03.2026
Қамчиқда икки кун ичида иккита йўл ҳодисаси кузатилди
11:03 / 19.03.2026
Таиланддаги ЙТҲда Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди
08:53 / 18.03.2026
Далолатнома расмийлаштирмасликни ваъда қилган газчилар ушланди
22:00 / 15.03.2026