15:32 / 20.03.2023
25891

Ўзбекистон тоғли ҳудудларида Наврўз байрами арафасида қор ёғди (видео)

Фото: Узгидромет

Эртага, 21 март куни Ўзбекистонда Наврўз байрами нишонланади. Байрам арафасида мамлакатнинг айрим ҳудудларида қор ёғди.

“Ўзгидромет” етакчи мутахассиси Эркин Абдулаҳадовнинг маълум қилишича, Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз тумани Ғелон қишлоғида қор ёғган.

Бундан ташқари, Китоб туманининг Аспидухтар ва Деновбола қишлоқларида ҳам қор ёғди.

Наманган вилояти Қамчиқ довони ҳудудидаги туннеллар оралиғида ҳам қор ёғиши қайд этилди.

Синоптиклар хабар беришича, 20 март куни республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, баъзан кучли бўлади, момақалдироқ бўлиши мумкин.

Шарқдан 7-12 м/с тезликда шамол эсади. Кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даража бўлади.

Top