Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ХЖС Россияни Украинадаги ҳарбий жиноятлари учун жазолашни ваъда қилди
Халқаро жиноий суд (ХЖС) Украинада содир этилган бўлиши мумкин бўлган ҳарбий жиноятлар билан боғлиқ ҳолда зарур бўлган «чораларни кўришдан қайтмайди», деб маълум қилди Халқаро жиноий суд прокурори Карим Хон Лондонда 40 дан ортиқ давлат адлия вазирлари билан учрашуви олдидан.
Конференция 17 март куни ХЖС томонидан Россия президенти Владимир Путин, шунингдек, украиналик болаларни уруш пайтида Россияга депортация қилишда айбланаётган Россия президенти ҳузуридаги болалар ҳуқуқлари бўйича вакил Мария Лвова-Беловани ҳибсга олишга ордер берганидан кейин ўтказилмоқда.
Қарорни изоҳлар экан, Хон суд бошқа терговларни давом эттираётганини, аммо уларни якунлаш учун молиялаштириш ва техник ёрдам зарурлигини таъкидлади.
«Бизда жиноий таъқиб қилиш стандартлари бор, биз уларга риоя қилишимиз керак, - деди ХЖС прокурори BBC эфирида. - Биз бир вақтнинг ўзида ҳамма нарсани қила олмаймиз. Бизда чексиз ресурслар йўқ».
Учрашув олдидан Буюк Британия бош вазири ўринбосари Доминик Рааб Лондондаги йиғилиш иштирокчилари Украинада ҳарбий жиноят содир этганларни жавобгарликка тортиш бўйича қўшма режа ишлаб чиқиш ниятида эканликларини маълум қилди.
Буюк Британия бу йил ХЖСга тахминан 1,22 миллион доллар тақдим этишга ваъда берди. Анжуманда бошқа давлатлар ҳам Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилувчи ушбу судга қўшимча маблағ ажратилишини эълон қилишлари кутилмоқда.
Мавзуга оид
09:15 / 09.06.2026
Путин ва Нетаньяҳуга ордер берган прокурор вақтинча ишдан олинди
18:06 / 27.05.2026
Венгрия парламенти Халқаро жиноий суддан чиқиш жараёнини тўхтатди
11:35 / 13.03.2026
ХЖС Лукашенко танқидчиларининг Беларусдан чиқариб юборилишини тергов қилмоқда
13:03 / 05.02.2026