Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
FlyArystan авиакомпанияси Олмаотадан Самарқандга парвозларни қайта тиклади
Узоқ танаффусдан сўнг Қозоғистоннинг FlyArystan лоукостер авиакомпанияси яна Олмаота ва Самарқандни тўғридан тўғри рейслар билан боғлади.
18 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:34 да бортида 171 йўловчи бўлган самолёт Самарқанд халқаро аэропортига қўнди. Анъанага кўра, самолёт сув аркаси билан тантанали равишда кутиб олинди.
Олмаота — Самарқанд — Олмаота йўналиши бўйича парвозлар Airbus А320 самолётларида ҳафтасига икки марта — чоршанба ва шанба кунлари амалга оширилиши режалаштирилган.
FlyArystan Қозоғистоннинг арзон авиаташувчиси бўлиб, штаб-квартираси Олмаотада жойлашган. Компания Қозоғистондаги энг йирик Air Astana авиакомпанияси негизида ташкил этилган.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
18:06 / 03.02.2026
2029 йилги қишки Осиё ўйинлари Қозоғистонда ўтказилади
16:44 / 15.01.2026