Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича дунёда 20-ўринни эгаллади
Ўзбекистон ҳавонинг ифлосланиши бўйича йиллик рейтингда дунё мамлакатлари орасида 33.5 мкг/ м3 натижа билан 20-ўринни эгаллади.

Фото: Kun.uz
“Ўзгидромет” мутахассиси Эркин Абдулаҳадовнинг ёзишича, бунда PM2.5’нинг йиллик концентрацияси меъёрлардан 6.7 марта юқорилигини кўрсатмоқда (ЖССТ томонидан белгиланган меъёр - 5 мкг/ m3). Ўзбекистоннинг рейтингдаги ўрни Тошкент шаҳридаги кузатув станцияси маълумотлари асосида шакллантирилган.
Марказий Осиёда фақат Тожикистон биздан юқори ўринда турибди. Қозоғистоннинг 5 та шаҳри ЖССТ томонидан белгиланган меъёрлардан паст даражада.
Ҳавоси энг тоза давлатлар Австралия, Янги Зеландия, Гренада, Финландия, Эстония ва Исландиядир.
Иқтисодий жиҳатдан ривожланган давлатларнинг (АҚШ, Буюк Британия, Швейцария) рейтинг қуйи поғоналарини эгаллашининг сабаби ушбу давлатларда атроф-муҳитни муҳофаза қилишда илғор технологиялардан фойдаланган ҳолда инженериянинг кенг жалб қилиниши ҳамда техник тартибга солиш ҳужжатларининг ўрни юқорилигидадир.
Мавзуга оид

20:10 / 11.03.2025
ЖССТ: Ҳар йили ҳаво ифлосланиши оқибатида 7 миллионга яқин одам вафот этмоқда

12:54 / 04.03.2025
Қурилишда ҳавони муҳофаза қилиш талабларига риоя этмаганлик учун жавобгарлик белгиланди

16:56 / 12.02.2025
Буюк Британияда олти ёшли бола сайёрани қутқариш учун 2,5 мингта пластик йиғди

15:31 / 12.02.2025