Ўзбекистон | 14:23 / 22.03.2023
6664
2 дақиқада ўқилади

Россия Ўзбекистоннинг асосий ташқи савдо ҳамкорига айланди

Ўзбекистон ташқи савдо айланмасидаги топ-10 давлатлар тўғрисида маълумот берилди.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот тақдим этилди.

Статистика агентлиги маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон ташқи савдо айланмасида Россия энг юқори улуш билан биринчи ўринни эгаллади– 1,4 млрд доллар.

Ундан кейинги ўринлардан ўзаро ташқи савдо айланмаси мос равишда 1,3 млрд доллар ҳамда 699 млн доллар бўлган Хитой ва Қозоғистон жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга бўлди:

  • Германия – 573 млн;
  • Туркия – 548 млн;
  • Корея – 308 млн;
  • Қирғизистон – 167 млн;
  • Литва – 161 млн;
  • Франция – 152 млн;
  • Швейцария – 131 млн.

2023 йилнинг январь-февраль ойларида Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси 8,9 млрд АҚШ долларини ташкил этиб, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 176,4 млн АҚШ долларига ёки 2 фоизга ошган.

Статистика агентлигига кўра, 2 ойда Ўзбекистоннинг ташқи савдо айланмаси ҳажмида экспорт 3,2 млрд АҚШ доллари ва импорт 5,7 млрд АҚШ долларини ташкил этган. 

Ўзбекистон 2023 йилнинг январь-февраль ойларида жаҳоннинг 155 та мамлакати билан савдо алоқаларини амалга оширган.

Мавзуга оид