14:07 / 25.03.2023
12211

АҚШ Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш ниятида

Оқ уй сайтида президент администрацияси Ижро этувчи аппарати Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёеванинг Оқ уйдаги учрашуви тўғрисида расмий маълумот эълон қилинди.

Қайд этилишича, АҚШ президентининг ёрдамчиси ва ва АҚШ президенти администрациясининг гендер сиёсати бўйича кенгаши директори Женнифер Кляйн ҳамда президентнинг махсус ёрдамчиси, Россия ва Марказий Осиё бўйича катта директор Николас Берлинер Ўзбекистон президенти администрацияси Ижро этувчи аппаратининг Коммуникациялар ва ахборот сиёсати бўйича шуъба мудири Саида Мирзиёева билан учрашган.

Маълум қилинишича, учрашувда ҳар икки томон ҳам гендер тенглиги ва тенг ҳуқуқликни, жумладан, оиладаги зўравонлик қурбонларини ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтириш, одам савдосига қарши курашиш ва аёлларнинг иқтисодий имкониятларини кенгайтириш орқали рағбатлантиришга содиқлигини яна бир бор тасдиқлади.

«АҚШ расмийлари Қўшма Штатлар ушбу масалаларда ҳамкорлик қилиш ҳамда республика мустақиллиги ва суверенитетини қўллаб-қувватлаш орқали Ўзбекистон билан стратегик шерикликни чуқурлаштириш ниятида эканини маълум қилди», дейилади Оқ уй сайтидаги маълумотда.

Аввалроқ Саида Мирзиёева Оқ уйда Жо Байденнинг ёрдамчиси билан учрашгани хабар қилинганди.

Учрашув давомида Ўзбекистонда президент раҳбарлигида олиб борилаётган муҳим ислоҳотлар ҳақида суҳбатлашилган. 

Суҳбатнинг асосий мавзуларидан бири - хотин-қизларни гендер зўравонликдан ҳимоя қилиш ва Ўзбекистонда унга йўл қўймаслик учун амалга оширилаётган ишлар бўлди. Женнифер Клайн бу борада амалий ёрдам беришни таклиф қилган. 

Top