Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия Мудофаа вазирлиги: Россиянинг Бахмутга ҳужуми тўхтади
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Бахмутга кенг кўламли ҳужум қилишдаги муваффақиятсиз уринишлардан сўнг, Россия кўпроқ мудофаавий ҳаракат услубига ўтмоқда.
Буюк Британия Мудофаа вазирлиги 25 март, шанба кунги кунлик ҳисоботида маълум қилишича, Россиянинг Бахмутга олға силжиши деярли тўхтаб қолди - бу, эҳтимол, Россия кучларининг ҳаддан ташқари кучсизланиб кетиши туфайли юз беряпти.
Россия, афтидан, ўз оператив эътиборини Авдийивка ва Креминна-Сватово йўналишига қаратган бўлиб, у ерда фақат олдинги чизиқни барқарорлаштириш учун ҳаракат қиляпти. Бу 2023 йил январидан бери кенг кўламли ҳужумни бошлаш бўйича муваффақиятсиз уринишлардан кейин кўпроқ мудофаавий ҳаракат схемасига қайтишдан далолат беради, дея хулоса қилади Британия мудофаа вазирлиги. Лондонга кўра, шаҳарни ҳимоя қилиш пайтида Украина ҳам катта йўқотишларга дуч келди.
Мамлакат разведкасининг алоҳида таъкидлашича, Россия учун вазият Россия Мудофаа вазирлиги ва Бахмут ҳудудида жанг қилаётган «Вагнер» ХҲК ўртасидаги муносабатларда юзага келган кескинлик туфайли ёмонлашган.
Бир кун аввал Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний Бахмут ҳудудидаги вазият оғирлигича қолаётганини, бироқ украиналик ҳарбийларнинг «титаник саъй-ҳаракатлари» туфайли уни барқарорлаштириш мумкинлигини айтди.
Аввалроқ Украина қуруқликдаги қўшинлари қўмондони Александр Сирский Украина Қуролли кучлари шаҳар ҳудудида яқин орада ҳужум бошлашини маълум қилган эди. Унинг сўзларига кўра, «Вагнер» ХҲК Россиянинг бу йўналишдаги асосий кучи бўлиб қолмоқда. «Ҳеч нарсани аямай, улар сезиларли кучини йўқотяпти ва заифлашиб боряпти. Тез орада биз Киев, Харкив, Балаклия ва Купянск яқинларида бўлгани каби бу имкониятдан фойдаланамиз», деб ёзади Сирский.
Мавзуга оид
15:36 / 17.11.2025
Покровск учун жангда Россия янги тактикадан фойдаланмоқда
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025