Россияда Ҳаага суди фаолиятини тақиқлаш таклиф қилинди
Давлат думаси спикери Вячеслав Володин Россияда ХЖС фаолиятини тақиқловчи, Американинг «Ҳаагага бостириб кириш тўғрисидаги қонун»нинг аналогини қабул қилиш таклифи билан чиқди.

Фото: РИА Новости
Россия Давлат думаси раиси Вячеслав Володин Россияда Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд (ХЖС) фаолиятини тақиқлашни, унга «ёрдам ва қўллаб-қувватлов учун» жавобгарликни жорий этишни таклиф қилди. Бу ҳақда Володин ўзининг Telegram-каналида 25 март, шанба куни ёзган.
У 2002 йилда қабул қилинган АҚШнинг ҳарбий хизматчиларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунини мисол қилиб келтирди, унда ҳеч бир Америка фуқароси ХЖС ордери асосида ҳибсга олиниши ёки қўлга олиниши мумкин эмас. Қонун, шунингдек, АҚШга Ҳаагадаги суд қўлига тушган ҳар қандай америкаликни озод қилиш учун ҳарбий куч ишлатишга рухсат беради. Ушбу банд туфайли Human Rights Watch инсон ҳуқуқлари ташкилоти уни «Ҳаагага бостириб кириш ҳақидаги қонун» деб атаган.
Володин Халқаро жиноий суд қарорлари Россияда ижро этилмаётганини эслатиб, энди «бу ишни давом эттириш тўғри» эканини айтди. «Мамлакатимиз ҳудудида ХЖСнинг ҳар қандай фаолиятини тақиқловчи қонунчиликка ўзгартиришларни ишлаб чиқиш, шунингдек, ХЖСни тарғиб қилиш ва қўллаб-қувватлаш учун жавобгарликни назарда тутиш керак», деб ёзади Давлат думаси спикери. Володин, шунингдек, «дўст давлатлар» билан ХЖС ҳамкорлиги ва унга ёрдам беришдан воз кечишни назарда тутувчи икки томонлама шартномалар тузишни таклиф қилди.
Бундан ташқари, Россия президентига «халқаро тузилмалар Россия Конституцияси нормаларига зид бўлган қарорлар қабул қилган тақдирда фуқароларни ҳимоя қилиш учун ҳар қандай чораларни кўриш» ҳуқуқини бериш керак, деб ҳисоблайди Володин.
17 март куни Ҳаагадаги Халқаро жиноий суд Путинни ҳибсга олишга ордер берди. ХЖС уни Украинанинг босиб олинган ҳудудларидан болаларни Россияга мажбуран депортация қилишга алоқадорликда гумон қилмоқда. Кремл Россия бу суднинг юрисдикциясини тан олмаслигини эслатиб, ХЖС қарорини «ғазаблантирадиган» деб атади. Россия Ташқи ишлар вазирлиги ордернинг «муҳим эмас»лигини маълум қилди. Путиннинг ўзи ХЖС қарорига изоҳ бермади.
Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев Путин устидан суд бўладиган бўлса, ХЖС штаб-квартирасига ракета ҳужуми уюштириш билан таҳдид қилди. «Ҳаага суди биноси Шимолий денгиздаги Россия кемасидан гипертовушли ташувчи ёрдамида мақсадли нишонга олинишини тасаввур қилиш мумкин. Шундай экан, судьялар, осмонга диққат билан қаранглар», деб ёзади Медведев. Путинни ордер билан ҳибсга олишга ҳар қандай уриниш Россияга уруш эълон қилиш бўлади, деди у.
Тавсия этамиз
Иш стажи етарли бўлмаса ҳам пенсия тайинланадими?
Ўзбекистон | 10:03 / 31.05.2025
Энг кўп туғилиш қайд этилган ҳудуд маълум қилинди
Ўзбекистон | 11:34 / 30.05.2025
Алонсо «Реал»да. Энди ким ўзгаради – клуб ёки мураббий?
Спорт | 11:37 / 29.05.2025
Чет эллик жангчилар, хусусан ўзбеклар Суриядан қувиладими?
Жаҳон | 21:35 / 28.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради. Украина ОАВ бу «Паутина» махсус операцияси эканини маълум қилди
Жаҳон | 17:37
-
Ўзбекистон Буюк Британия билан ЖСТга аъзо бўлиш бўйича икки томонлама музокараларни якунлади
Ўзбекистон | 16:47
-
Мисрдан гепатитга қарши дорининг 2025 йилдаги илк партияси олиб келинди
Ўзбекистон | 16:43
-
Исроил танклари Ғазодаги ёрдам тарқатиш марказини ўққа тутди: 26 киши ҳалок бўлди
Жаҳон | 16:38
Мавзуга оид

17:37
Иркутск области илк бор дронлар ҳужумига учради. Украина ОАВ бу «Паутина» махсус операцияси эканини маълум қилди

22:40 / 31.05.2025
“Ғарбий Сибирни ўзбеклар бошқарган” – таҳлилчилар Россияда кўтарилган шов-шув ҳақида

16:55 / 31.05.2025
Россия Запорожие йўналишида ҳужум бошлади – Сирский

14:42 / 31.05.2025