Ўзбекистон | 11:12 / 27.03.2023
3049
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Швеция университетлари ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилади

Ўзбекистоннинг Швеция Қироллигидаги Муваққат ишлар вакили Нодир Ғаниев Уппсала ва Сёдертёрн университетлари профессори, тарих ва география фанлари бўйича мутахассис Марк Бассин билан учрашди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Фото: Dunyo

Музокаралар давомида Ўзбекистон олий таълим муассасалари, жумладан, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳамда Швеция университетлари ўртасида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш истиқболлари муҳокама қилинди.

Учрашув якунида ўзаро алоқаларни давом эттириш ҳамда Марк Бассиннинг Ўзбекистонга амалий сафарини ва унинг доирасида республика олий таълим муассасалари мутасаддилари билан икки томонлама учрашувларни ташкил этиш масаласини биргаликда ишлаб чиқишга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид