Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шимолий Корея ядро қуроли ишлаб чиқаришни кескин оширмоқчи
27 март куни Пхенян ҳавода ядровий портлаш ҳолати модели учун сувости ядровий дрон ва иккита «ер-ер» тактик баллистик ракеталарининг янги синовларини ўтказди.
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ядровий қуроллар захирасини «геометрик прогрессияда» ошириш мақсадида ишлаб чиқаришни кўпайтиришга буйруқ берди, деб хабар берди Шимолий Корея Марказий телеграф агентлиги (КМТА) 28 март, сешанба куни. Бир кун аввал, агентлик маълумотларига кўра, Ким Чен Ин ядро қуролини ишга туширишга раҳбарлик қилган ва КХДР Ядро қуроллари институтининг Шимолий Корея ядровий қуролли кучларини сифат ва миқдор жиҳатдан мустаҳкамлаш борасидаги ютуқлар тўғрисидаги ҳисоботини тинглаган.
У ядро қуролидан исталган вақтда ва исталган жойда фойдаланишга «идеал» тайёр бўлишга чақирди, шунингдек, «душманларни қўрқитиш» ва КХДР ҳукумати, тизими ва халқини ҳимоя қилиши учун «ядровий кучларни доимий равишда кучайтириш» зарурлигини таъкидлади.
Ким Чен Иннинг таъкидлашича, Пхенян ядро қуроли бошқа давлатларга қарши йўналтирилмаган, мамлакат ядровий кучларининг «душмани» урушнинг ўзи ва умуман, ядровий фалокатдир, КХДР расмийлари минтақада тинчлик ва барқарорлик ўрнатилишига интилади.
КХДР яқинда ядровий қурол тизимларини синовдан ўтказиш бўйича бир қанча машғулотлар ўтказди. Хусусан, 25—27 март кунлари ядровий каллакни олиб юришга қодир бўлган янги типдаги сувости дрони, Пхенянга кўра, «ядровий сувости ҳужумкор қайиғи»нинг иккинчи синови ўтказилди.
27 март куни ҳавода ядро портлаши моделини ишлаб чиқиш учун иккита тактик «ер-ер» баллистик ракеталари ҳам синовдан ўтказилди.
Мавзуга оид
09:03 / 27.05.2026
Шимолий Корея бир нечта турдаги ракеталарни синовдан ўтказди
23:16 / 18.05.2026
АҚШ Эроннинг келишув бўйича янги таклифини «етарли эмас» деб ҳисоблади
20:18 / 11.05.2026
Ким Чен Ин ўзи ўлдирилган тақдирда, ядровий зарба билан қасос олишни буюрди
19:56 / 10.04.2026