Жаҳон | 19:42 / 30.03.2023
18544
4 дақиқада ўқилади

Туркманистонда Арқадағ номли янги шаҳар қурилади

Бу Бердимуҳамедовнинг унвонидир.

Фото: IMAGO

Туркманистонда мамлакатнинг ҳозирги президентининг отаси Гурбангули Бердимуҳамедов шарафига аталадиган янги шаҳар қурилиши учун қарийб беш миллиард доллар сарфланади.

Ахал вилоятининг янги маъмурий маркази шаҳар мақомини олади ва уни «Арқадағ» (Қаҳрамон ҳимоячи) деб аташади. Бу Бердимуҳамедовнинг расмий унвони бўлиб, у президентликдан кетганидан кейин ҳам бу унвонни ўзида сақлаб қолган.

Янги шаҳар пойтахт Ашхободдан 30 километр масофада барпо этилади. Бердимуҳамедов мулозимларга буни «Гиннес рекордлари» китобига киритишни буюрган, аммо айнан қандай қилиблигига аниқлик киритилмаган. Бу шаҳар аҳолиси якунда 73 минг кишини ташкил этиши керак.

«Арқадағ шаҳри қурилишининг биринчи босқичи 3,3 миллиард долларга тушади. Бизнинг баҳоларимизга кўра, иккинчи босқичга тахминан 1,5 миллиард доллар керак бўлади», дея хабар қилган шаҳар қурилиши учун масъул бўлган давлат қўмитасига раҳбарлик қилаётган Дерягелди Оразов.

Мулозимнинг сўзларига кўра, аниқ қиймат тендерлар эълон қилинганидан кейингина маълум бўлади.

Жаҳон банки маълумотларига кўра, Туркманистон ЯИМ қарийб 45 миллиард долларни ташкил этади, газ экспорти ҳисобига тўғри келади, мамлакат бундай табиий бойликнинг улкан захираларига эга.

Ҳуқуқ ҳимоячилари Туркманистон раҳбариятини бир неча бор пулларни аҳолига фойдасиз бўлган қимматбаҳо лойиҳаларга сарфлашда айблаган.

Туркманистонда Бердимуҳамедовга қўйилган ёдгорликлар етарлича. Уларнинг биринчиси - Ашхободда - 2015 йилда очилган.

Асли касби шифокор бўлган, айни вақтда 65 ёшга чиққан Гурбангули Бердимуҳамедов Туркманистонга 2006 йилдан раҳбарлик қила бошлаган. 2022 йил мартида у президентлик лавозимини тарк этди ва мамлакат бошқарувини ўз ўғли Сардорга топширди, аммо Туркманистон сиёсий ҳаётида муҳим фигура бўлиб қолмоқда.

Январ ойида катта Бердимуҳамедов 2021 йилда ўзининг илтимоси билан тузилган парламентнинг юқори палатасини тугатиш ва бир палатали тизимга қайтишни таклиф этди.

Бу таклиф бир овоздан қабул қилинди ва унинг ўзи Туркманистон ички ва ташқи сиёсатининг асосий йўналишларини назорат қилувчи, амалда парламентни иккинчи планга ўтказувчи янги олий орган - Халқ кенгаши раиси этиб тайинланди.

Бердимуҳамедовга янги «Туркман халқи раҳбари» унвони ҳам берилди.

Президентлигининг сўнгги йилларида Бердимуҳамедов ўзини эксцентрик тутган, хусусан, доимий равишда ўз қўшиқлари учун клиплар ишлаганди. Бундай қўшиқлардан бири ўзига совға қилинган Ровач лақабли ахалтекин отига бағишланган рэп эди. Бердимуҳамедовнинг отхонасида жами 130 га яқин отлар бор, экспертларнинг баҳолашича, уларнинг нархи миллион доллардан бошланади.

Шунингдек Бердимуҳамедов сиёсий ва бошқа тегишли мавзуларда китоблар ёзади. Турманистон ТИВ томонидан очилган Бердимуҳамедов асарлари электрон кутубхонасида 60 дан ортиқ китоблар мавжуд бўлиб, уларнинг аксари хорижий тилларга таржима қилинган.

Туркманистон - дунёнинг энг ёпиқ мамлакатларидан бири ҳисобланади ва мамлакатнинг кундалик ҳаёти тўғрисида кўп нарса маълум эмас. Ҳуқуқ фаолларига кўра, мамлакатда инсон ҳуқуқлари қўпол равишда поймол этилади, расмийлар эса буни рад этишади. «Чегарасиз журналистлар» маълумотига кўра, ушбу мамлакат матбуот эркинлиги бўйича рўйхатдаги 180 мамлакат ичида Эрон, Эритрея ва Шимолий Кореядан олдинроқда, 177-ўринни эгаллаган.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти