АҚШ Киевга 2,6 млрд долларлик янги ҳарбий ёрдам тайёрламоқда
АҚШ Украинага 2,6 миллиард долларлик янги ҳарбий ёрдам пакетини тайёрламоқда, бу ҳақда 3 апрель, душанба куни эълон қилишни режалаштирмоқда, деб хабар берди уч нафар АҚШ расмийси Reuters агентлигига.
Агентлик маълумотларига кўра, у, жумладан, танкка қарши ва юқори аниқликдаги авиацион ўқ-дорилар, NASAMS ҳаво мудофаа тизими учун қўшимча снарядлар, шунингдек, кўприк қурувчи қурилмалар ва таъмирлаш-тиклаш машиналарини ўз ичига олади.
Жами 2,1 миллиард долларлик пакетнинг биринчи қисми Украина хавфсизлигига кўмаклашиш ташаббуси томонидан молиялаштирилади, у қуролларни АҚШ армиясининг захираларидан эмас, тўғридан тўғри ишлаб чиқарувчилардан буюртма қилади.
Яна 500 миллион доллар президентнинг қурол-яроғларни қисқартириш ташаббуси доирасида келади, унга кўра, Оқ уй раҳбари фавқулодда вазиятларда Америка захираларидан қурол топшириш ҳуқуқига эга.
Умуман олганда, Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузи бошланганидан бери Қўшма Штатлар Киевга 30 миллиард доллардан ортиқ ҳарбий ёрдам беришини эълон қилди.
Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден бутун дунёда демократияни мустаҳкамлаш учун 690 миллион доллар (637 миллион евро) ажратишга ваъда берганди. Бу маблағлар самарали ва шаффоф бошқарув, матбуот эркинлиги, коррупцияга қарши кураш, эркин сайловлар ва демократияни тарғиб қилувчи технологияларга йўналтирилиши керак, деди Америка етакчиси 29 март куни АҚШ томонидан ташкил этилган иккинчи халқаро «Демократия саммити»да.
Асосан видеоконференция орқали ўтган учрашув иштирокчиларига мурожаат қилиб, Байден демократияни мустаҳкамлаш «замонимизнинг энг муҳим муаммоси» эканлигини айтди. Шу билан бирга, у Россиянинг Украинага қарши уруши ва АҚШнинг Хитой билан муносабатларидаги кескинликка қарамай, ўтган йил давомида ижобий силжишларни қайд этди.
«Бугун биз ғурур билан айтишимиз мумкинки, жаҳон демократиялари кучсиз эмас, кучайиб бормоқда. Дунёдаги автократиялар кучайиб эмас, заифлашиб боряпти. Бу барчамизнинг бевосита меҳнатимиз натижасидир», - деди Байден.
Мавзуга оид
16:56
АҚШ сайловларида республикачилар Конгрессда кўпчиликни қўлга киритди
15:46
“Абадий химикатлар” ёшларда буйрак шикастланишига олиб келиши мумкин — тадқиқот
15:42
Россиядан Венесуэлагача: табиий бойликлар бўйича энг бой давлатлар
10:31