Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда «чет эл агентлари» рўйхати яна кенгайтирилди
Рок мусиқачи Максим Покровский Украинани очиқдан очиқ қўллаб-қувватлаган ва Россия фуқаролари ҳақида «салбий» гапирган, дея маълум қилди мамлакат Адлия вазирлиги. Карелия Журналистлар уюшмаси раҳбари Чентемиров ҳам «чет эл агентлари» рўйхатига киритилди.
Россия Адлия вазирлиги 31 март, жума куни «чет эл агентлари» рўйхатини кенгайтирди. Рўйхатга рус рок гуруҳи «Ногу свело!» раҳбари Максим Покровский, новосибирсклик сиёсатчи ва YouTube'да рус тилидаги «Популярная политика» канали муаллифи Сергей Бойко ҳамда Карелия Журналистлар уюшмаси раиси Георгий Чентемиров киритилди.
Адлия вазирлиги маълумотларига кўра, Россиядан ташқарида яшовчи мусиқачи Украинани очиқдан очиқ, жумладан, маблағ йиғиш орқали қўллаб-қувватлаган, хорижий тузилмалар билан фаол алоқада бўлган, шунингдек, Россия фуқаролари ҳақида «салбий» гапирган. Бойко «Ватанга хизмат қилиш ғоясини обрўсизлантирган» ва «ҳарбий хизматга салбий муносабатни шакллантирган», деб хабар берди вазирлик.
Бундан ташқари, «чет эл агентлари» реестри Россия ҳукумати маълумотларига кўра, «Россия армиясини обрўсизлантирадиган» «Теплица социальных технологий» лойиҳаси, Россиянинг Украинага ҳарбий босқинини тўхтатиш тарафдори бўлган «Настоящая Россия» бирлашмаси билан тўлдирилди.
Россияда «чет эл агентлари» тўғрисидаги қонун 2012 йилда пайдо бўлган. Ўшандан бери 600 дан ортиқ ташкилот ва жисмоний шахслар тақиқланганлар рўйхатига киритилди. «Чет эл агентлари» жисмоний шахслар реестри 2022 йил апрель ойи бошида ишга туширилган бўлиб, «чет эл агентлари» - ННТлар, «чет эл агентлари» - оммавий ахборот воситалари ва рўйхатдан ўтмаган «чет эл агентлари» - ташкилотлар рўйхати билан бир қаторда тўртинчи рўйхат бўлди.
Мавзуга оид
19:29 / 22.09.2025
Россия ҳар қандай таҳдидларга жавоб беришга қодир – Путин
15:20 / 22.09.2025
Қрим «ҳокимияти» Украина Форосга зарба берганини маълум қилди
14:35 / 22.09.2025
Германия Болтиқ денгизидаги Россия самолёти туфайли қирувчиларини ҳавога кўтарди
12:25 / 22.09.2025