Ўзбекистон | 08:58 / 01.04.2023
9491
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлди

Учтепа туманида жойлашган хонадонларда ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат бўйича расмий маълумот тақдим этди.

Видеодан кадр

Бугун, 1 апрель куни соат 01:45 да Тошкент шаҳар Учтепа тумани “Пахтакор” МФЙда бир-бирига туташ қурилган хонадонларда ёнғин содир бўлаётгани тўғрисида шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 02:31 да ўраб олинган ва соат 02:37 да бартараф этилган.

Ёнғин натижасида Кичик ҳалқа йўли кўчасида жойлашган хонадон ошхонасининг 15 квадрат метр майдонда том қисми, Уйғур тор кўчасида жойлашган хонадонларнинг 80 квадрат метр майдонда томи ва ички қисми, 25 ва 20 квадрат метр майдонда том қисмлари (жами хонадонларнинг 140 квадрат метр майдони) ёнган.

Ёнғин сабаби ва зарар миқдори аниқланмоқда. Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Мавзуга оид

Эълонлар