Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ургутда уч яшар бола ариққа тушиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
Кеча, 3 апрел куни Самарқанд вилояти Ургут тумани Гулистон маҳалласида яшовчи уч ёшли бола уйининг олдидан ўтган ички ариқ (лоток)ка тушиб кетган.
Вилоят Фавқулодда вазиятлар бошқармаси матбуот хизмати хабарига кўра, болани ариқдаги сув оқими узоқроқ жойга оқизиб кетган ва уни маҳаллий аҳоли вакиллари чиқариб олган. Тез тиббий ёрдам кўрсатганига қарамай, бола вафот этган.
Боланинг ўлими ҳолати юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Ҳозирда терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ижтимоий тармоқларда кучли ёғингарчилик туфайли юзага келган сел болани оқизиб кетгани ҳақидаги хабарларни рад этди. Воқеа содир бўлган куни ёғингарчилик даражаси 12-13 ммни ташкил қилган, деди бошқарма вакили.
Мавзуга оид
12:22 / 22.01.2026
Ургутдаги бино бузилишига Маданий мерос бошқармаси ва ҳокимлик изоҳ берди
11:51 / 18.12.2025
"Бу — бирламчи тиббий хизмат тизимидаги катта муаммоларнинг акси" - Саида Мирзиёева Ургутдаги оилавий поликлиникада бўлди
12:00 / 04.12.2025
Самарқанддан Ургутга поезд ҳаракатланмоқда - бу иқтисодиётга қандай таъсир қилади?
16:11 / 27.11.2025