Жаҳон | 18:08 / 05.04.2023
7733
1 дақиқада ўқилади

Полша Украинага 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини беради

Фото: Reuters

Варшава Киевга жами 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини етказиб беради, дея маълум қилди Полша президенти Анжей Дуда Варшавада украиналик ҳамкасби Володимир Зеленский билан бўлиб ўтган матбуот анжуманида. 

Унинг сўзларига кўра, тўртта МиГ-29 аллақачон Украина Қуролли кучларига топширилган, яна тўртта қирувчи самолётни етказиб бериш жараёни давом этмоқда. 

Кейинчалик Полша Украинага яна олтита жанговар самолёт юборишга тайёр. «Биз уларни яқин келажакда етказиб бериш мумкин деб ўйлаймиз», - дея қўшимча қилди Дуда.

Бугун, 5 апрел куни Украина президенти Володимир Зеленский Полшага ташриф буюрди. 

Аввалроқ «Европа ҳақиқати» нашри хабар берганидек, Зеленский 5 апрел куни Варшавага расмий ташриф билан келди, бу унинг уруш бошланганидан бери учинчи хорижга сафаридир.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид