Ўзбекистон | 20:35 / 05.04.2023
17293
2 дақиқада ўқилади

Президент фармони «Makro»даги нарх-навога ижобий таъсир қилди

Супермаркетлар тармоғида оммабоп товарлар нархи пасайди. 

Фото: Getty Images

«Makro» супермаркетлар тармоғи #InsonQadriUchun акциясига қўшилиб, импорт қилинган юзлаб товарлар нархини пасайтириши ҳақида эълон қилди. 

Бундай ижобий янгиликлар президент Шавкат Мирзиёевнинг импорт божхона божининг ноль ставкалари белгилаш бўйича ташаббуси туфайли амалга ошиши мумкин бўлди. 

23 март куни «Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга ва монополияга қарши чораларнинг таъсирчанлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент фармони эълон қилинди. 

Мазкур ҳужжатга биноан бир вақтнинг ўзида 36 товар гуруҳига нисбатан - бу эса мингдан ортиқ номдаги маҳсулотлар демакдир - божхона божининг ноль ставкаси қўлланилади. Бошқача қилиб айтганда, ушбу товарлар анча арзонлашади. 

Ун, сут маҳсулотлари, балиқ, сариёғ, банан, қаҳва, чой, ўсимлик ёғи, хамиртуруш ва кўпгина бошқа оммабоп импорт товарлари ушбу рўйхатдан ўрин олган. 

«Супермаркетларимизда нархларни пасайтириш масаласи устида ишлашга жиддий ёндашиб, аудитни ўтказдик ва хатто нарх кўрсаткичларни ўзгартирдик. Makro дўконларига кириб, харидорлар айни пайтда нарх кўрсаткичлари махсус тарзда пасайтирилган кўпгина товарларни кўриши мумкин. Жавонларда қўйилган маҳсулотлар хилма-хиллигида осонликча йўл топишлари учун биз «Адолатли нархлар» деб номланган махсус каталогини чоп этдик. Унда божхона божининг ноль ставкаси қўлланганлиги туфайли арзонлашган барча товарлар тўпланган. Ижобий ўзгаришлар ва президентнинг ташаббуси туфайли харидорларимизга яъни бутун Ўзбекистон аҳолиси ва мамлакатимиз меҳмонларига керакли бўлган товарларни ҳамёнбоп нархларда тақдим этишимиз мумкин. Ва бундай ўзгаришлар энди-энди бошланмоқда», деб Makro супермаркетлар тармоғининг бошқарувчи директори Дмитрий Бова изоҳ берди. 

«Адолатли нархлар» каталогидаги маҳсулотлар рўйхатини бу ерда топиш мумкин. 

Мавзуга оид