Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёнинг тоғли қишлоқларида қор ёғди (фото)
Вилоятнинг Шаҳрисабз, Деҳқонобод ва яна бир қатор туманларида баланд тоғларда қор ёғган.
Бугун, 5 апрель куни Қашқадарё вилоятининг тоғли ҳудудларида қор ёғди. Жумладан, Шаҳрисабз туманидаги Кўл қишлоғида ёғган. Бу ҳақда Kun.uz’га шу қишлоқда яшовчи Зафаржон Нажмиддинов хабар берди.
Шунингдек, вилоятнинг Деҳқонобод тумани Гулистон маҳалласида бугун тунда қор ёғиб, ерлар оппоқ тус олган.

«Ҳисор» давлат қўриқхонаси ходимларининг хабар беришича, қўриқхона ҳудудида жойлашган тоғларга ҳам ёғингарчилик қор кўринишида тушган.
Бундан ташқари, кеча, 4 апрел куни Шаҳрисабз туманининг тоғли ҳудудидаги Сарчашма қишлоғида ҳам қор ёғиб ўтганди.


Эслатиб ўтамиз, «Ўзгидромет» 5-7 апрел кунлари кутилаётган кучли ёғингарчилик сабабли республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида сел келиш хавфи борлиги ҳақида маълум қилганди. Ана шу ёғингарчиликлар баланд тоғларда қор кўринишида бўлиши тахмин қилинмоқда.
Мавзуга оид
19:37 / 04.06.2026
Қашқадарёлик эшак гўшти савдогари: у уч ойда икки бор судланди
08:29 / 26.05.2026
Қашқадарёда ИИБ ходими пора билан ушланди
19:41 / 20.05.2026
Қашқадарёда 25 ёшли йигит сел оқизиб кетиши оқибатида ҳалок бўлди
11:45 / 18.05.2026