Ўзбекистон | 11:36 / 05.04.2023
3988
2 дақиқада ўқилади

Танзила Норбоева BCI халқаро ташкилоти раҳбарияти билан учрашди

Сенати раиси “Better Cotton Initiattive” халқаро ташкилотининг стандартлар ва сифат кафолати бўйича директори Челси Рейнхард билан пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига халқаро стандартларни кенгроқ жорий этишда ҳамкорликни ривожлантириш масаласини муҳокама қилди. 

Фото: Senat.uz

Сенат хабарида маълум қилинишича, кейинги 6 ой давомида BCI раҳбарияти ва вакиллари мамлакатга бир неча бор ташриф буюришган. Хусусан, ушбу ташкилотининг бош директори Алан Макклей ҳамда менежери Рейчел Беккет билан самарали учрашувлар ташкил этилган. Натижада республика пахта-тўқимачилик кластерларини янада ривожлантириш, фермер хўжаликлари миқёсида “Better Cotton” тизими стандартларини жорий этиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва кўмаклашишга қаратилган қарор қабул қилинган.

Фото: Senat.uz

4 апрель куни Олий Мажлис Сенатида бўлиб ўтган учрашувда эса Ўзбекистонда пахта-тўқимачилик кластерлари фаолиятига халқаро стандартларни кенгроқ жорий этиш, шунингдек, пахта етиштириш амалиётини такомиллаштиришда BCI лойиҳаси билан ҳамкорликни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилган.

Фото: Senat.uz
Фото: Senat.uz

Биз янги ўсиш нуқталарини белгилаш билан саноатни ривожлантиришга ўтдик. Хусусан, корхоналар фаолиятига жаҳон брендлари талабларига мос келадиган халқаро стандартларни жорий этиш устувор вазифа бўлди. Республика тўқимачилик саноатига халқаро стандартларни жорий этиш ва сифатли амалга ошириш учун Миллий комиссия доирасида BCI стандартларини жорий этиш чора-тадбирларини ўз ичига олган алоҳида “Йўл харитаси”ни қабул қилдик. Қувонарлиси, бугунги кунда ишлаб чиқарувчиларнинг ўзлари уларни амалга оширишдан манфаатдор, чунки айнан пахта саноатида муносиб меҳнат муносабатларини жорий этиш борасида эришилган ютуқлар жаҳон брендларининг Ўзбекистон билан ҳамкорликка қизиқишида асосий омил бўлиб хизмат қилмоқда”, — дея таъкидлаган Танзила Норбоева.

Ўз навбатида, Челси Рейнхард ҳозирги вақтда Ўзбекистон пахта тўқимачилик соҳасига халқаро стандартларни жорий этаётган илғор давлатлардан бирига айланиш учун катта салоҳиятга эга эканини билдирган.

Мавзуга оид