Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Аҳолига жарималарни тўлашда қўшимча енгилликлар яратилади
Сенат навбатдаги ялпи мажлисида “Маъмурий жарималарни тўлашда аҳолига қўшимча қулайликлар яратилиши муносабати билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 332-1-моддасига ўзгартиш киритиш ҳақида”ги қонун муҳокама қилинди.
Таъкидланишича, бундан 3 йил аввал 15 кун ичида жарима миқдорининг 70 фоизини ихтиёрий равишда тўлаган тақдирда, жарима қолган қисмини тўлашдан озод қилинишига оид соддалаштирилган тартиб амалга киритилиши ижобий самарасини кўрсатган.
Бироқ соддалаштирилган тартибнинг суд томонидан қабул қилинадиган қарорларга нисбатан татбиқ этилмаслиги, амалда айрим маъмурий ҳуқуқбузарликлар учун белгиланган жарима миқдори юқорилиги фуқароларга иқтисодий томондан қийинчиликлар туғдириб келяпти. Бу маъмурий жарималарни ихтиёрий равишда тўлашда қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

Қонун билан ҳуқуқбузар унга жарима солиш тўғрисидаги қарор топширилган кундан бошлаб 15 кун ичида жарима миқдори 50 фоизини, 30 кун ичида 70 фоизини ихтиёрий равишда тўласа жарима қолган қисмини тўлашдан озод қилиниши белгиланмоқда.
Мазкур тартиб эндиликда суд қарорларига асосан қўлланиладиган жарималарга нисбатан ҳам татбиқ этилиши кўзда тутилаётгани алоҳида қайд этилди.
Муҳокама якунида қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.
Мавзуга оид
09:46 / 11.06.2026
Ноқонуний қурилишлар учун жавобгарлик кучайтирилади
11:49 / 20.05.2026
5 минг сўмлик колбасалар: огоҳлантириш ва жарима етарли чорами?
18:55 / 15.05.2026
Тошкентда нотўғри «парковка» қилинган автомобиллар жарима майдонига олиб кетилади
11:36 / 14.05.2026