Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лукашенко Россиядан Беларусни ҳимоя қилиш кафолатларини сўради
Россия Федерацияси Беларусни ўз ҳудуди сифатида ҳимоя қилади, деди у.
Беларусга Россиядан тўлиқ хавфсизлик кафолатлари керак. Бу ҳақда Беларус президенти Александр Лукашенко Минскда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу билан учрашувда айтиб ўтди.
«Путин билан сўнгги музокаралардан сўнг биз экспертларнинг Беларусга келишини ва Беларус хавфсизлиги масалаларини муҳокама қилишга келишиб олган эдик», деди президент.
Александр Лукашенконинг таъкидлашича, Ғарб давлатлари Будапешт меморандуми доирасида ядровий қуролларни олиб чиқиш эвазига берилган хавфсизлик кафолатлари ҳақидаги келишувларга амал қилмаяпти ва амалда оёқости қилмоқда. Бу иқтисодий хавфсизликни ҳам англатарди.
«Хўш, бизга, Россияга қарши санкциялар жорий этилса, қандай иқтисодий хавфсизлик ҳақида гапириш мумкин?! Шунинг учун мен бу масалани Россия президенти билан музокараларда кўтардим. У ҳар томонлама қўллаб-қувватлади. У Беларуснинг тўлиқ хавфсизлигини таъминлаш учун барча шартнома ва келишувларимизни қайта кўриб чиқишимиз керак, деди».
«Умуман олганда, агар Беларусга тажовуз содир бўлса, Россия Федерацияси Беларусни ўз ҳудуди сифатида ҳимоя қилади. Мана шундай кафолатлар бизга керак», деди Лукашенко.
Мавзуга оид
21:40 / 24.06.2026
Беларусдаги ретрансляторлар жим бўлиб қолди - Зеленский
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
22:16 / 16.06.2026
Ватикан ва «яҳудийлар лоббиси» Путинни алдади — Лукашенко
18:54 / 16.06.2026