07:33 / 10.04.2023
11004

Навоийда 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин содир бўлди

Навоий вилояти Кармана туманида қурилиш моллари дўконида ёнғин содир бўлди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳолат юзасидан бирламчи маълумот тақдим этди.

Видеодан кадр

10 апрелга ўтар кечаси Навоий вилояти Кармана туман ФВБ диспетчерлик хизматига соат 23:03 да Кармана тумани И. Каримов кўчасида жойлашган 3 қаватли қурилиш моллари савдо марказида ёнғин тўғрисидаги хабар келиб тушган. 

Унга кўра ФВБдан 14 ёнғин қутқарув экипажлари жалб қилиниб, воқеа жойига зудлик билан етиб борилган. 

ФВБ ходимлари 800 квадрат метрга эга бўлган савдо дўконидаги ёнғинни соат 01:59 да бартараф этган. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Top