Жаҳон | 12:51 / 11.04.2023
7980
2 дақиқада ўқилади

АҚШ генерали: Украина Қримни ёз охиригача озод қилиши мумкин

Қримга муваффақиятли ҳужум қилиш учун Украинага Ғарбдан узоқ масофали аниқликдаги қуроллар керак, деди АҚШнинг Европадаги кучлари собиқ қўмондони Бен Ходжес DW нашрига берган интервьюсида.

Фото: Cour

Жорий йилнинг август ойи охиригача Украина қўшинлари Ғарб Киевни узоқ масофага учувчи аниқ қуроллар билан таъминласа, Россия томонидан аннексия қилинган Қрим яриморолини озод қила олади. Бундай фикрни 10 апрель, душанба куни АҚШнинг Европадаги кучлари собиқ қўмондони, истеъфодаги генерал-лейтенант Бен Ходжес DW нашрига берган интервьюсида билдирди.

«Менимча, Украина Бош штаби тегишли шароитлар яратилса, қарши ҳужумга айланадиган нарсага жуда яхши тайёргарлик кўрди. Бунда об-ҳаво шароити ҳисобга олинади. Украина Қуролли кучлари етарлича тайёргарликдан ўтади ва ўз логистикасини қуради. Ўйлайманки, биз жуда профессионал, жуда самарали ҳужумга гувоҳ бўламиз ҳамда унинг мақсади бу йил Қримни изоляция қилиш ва унинг эҳтимолий озод этилиши учун шароит яратиш бўлади», деди Ходжес.

DW'нинг Украина Қуролли кучлари ёзда Қримга етиб бориши ҳақидаги олдинги ўз прогнозларига нисбатан қандай фикрда, деган саволга жавоб берар экан, АҚШнинг Европадаги кучлари собиқ қўмондони шундай деди: «Ҳа, лекин август ойининг охиригача. Украина Қримни озод қила олади, аммо мен ҳар доим шундай шарт ҳақида айтиб келганман - агар биз уларни узоқ масофага учувчи аниқ қуроллар билан таъминласак. Ҳа, улар буни албатта қила олади».

Мавзуга оид