Ўзбекистон | 08:21 / 11.04.2023
17089
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон фуқаролари Германияга икки соҳа бўйича ишга жалб қилинади

Ўзбекистон фуқаролари Германияга ҳамширалик ва қарияларни парваришлаш соҳасида ишга олинади. Бу ҳақда Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги хабар берди.

Фото: Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигида Германия иш берувчи вакиллари билан учрашув ташкил этилди

Учрашувда меҳнат миграцияси соҳасида икки томонлама ҳамкорлик ва  юртдошларни Ўзбекистонда немис тилига ўқитиб, ишга жалб қилиш масалалари муҳокама қилинди. 

Ўзбекистон фуқароларини Германияга ҳамширалик ва қарияларни парваришлаш соҳасида ишга жалб қилиш юзасидан шартнома имзолашга келишиб олинди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид