Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент шаҳри айрим ҳудудларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади
Таъмирлаш ишлари туфайли бугун Учтепа, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларининг айрим жойларида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Учтепа тумани Бешқайрағоч ва ТҲАЙ кўчалари кесишмасида жойлашган юқори босимли газ қувурига газ ҳисоблагич ўрнатиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, бугун, 11 апрель куни соат 09:00дан 18:00га қадар:
- Учтепа тумани аҳоли истеъмолчилари: «Кўксарой», «Ўрикзор» ва «Зарафшон» МФЙдаги жами 4 600 та уй хўжалигида ва 2 та кўп қаватли уйдаги жами 60 та аҳоли хонадонида ҳамда ҳудуддаги 120 та улгуржи истеъмолчида;
- Шайхонтоҳур тумани истеъмолчилари: «Минг терак» МФЙда жойлашган 10 та кўп қаватли уйдаги жами 120 та аҳоли хонадонида, янги турар жой мажмуасидаги 72 та аҳоли хонадонида, Кўксарой кўчасидаги 30 та уй хўжалигида;
- Шайхонтоҳур тумани улгуржи истеъмолчилари: Кўксарой мажмуаси, «Файз» миллий таомлари, Тиломсарой, Фатҳ кушхонаси, «Лидер газ» МЧЖ (АГТКШ), «Ибн сино» тўйхонаси МЧЖ, «ЭКСПАК Прес» МЧЖ, «Муборак мебель» МЧЖ, «ГЎШТ СУТ» корхонаси, «Чашмир» чойхонаси, «Разетка кабель» МЧЖ, «Илёс керамика» МЧЖ, «АКМАЛ БАЛИҚ» ЧП, «Уход бизнес» МЧЖ, «АКМАЛ УМИД БАРАКА» МЧЖ – жами 15 та улгуржи истеъмолчида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Яшнобод тумани Оҳангарон кўчасида жойлашган газ тақсимлаш пунктида аниқланган носозликларни бартараф этиш ишлари режалаштирилган.
Шу сабабли, бугун, 11 апрель куни соат 10:00дан 17:00га қадар:
Аҳоли ва улгуржи истеъмолчилари: Ғалабанинг 40 йиллиги 3-4-мавзесида жойлашган 30 та кўп қаватли уйдаги жами 1 200 та аҳоли хонадонида, «А.Темур» МФЙ, Улуғбек, Фурқат, Чўлпон кўчаларидаги жами 120 та уй хўжалигида ҳамда улгуржи истеъмолчиларда табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилади.
Таъмирлаш ишлари якунлангач, табиий газ таъминоти қайта тикланади.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026