Россия расман 49 давлатни «нодўст» деб ҳисоблайди
Дастлаб бу мақом фақат икки давлат — АҚШ ва Чехияга берилган эди.
«Дўстона бўлмаган давлатлар» тушунчаси Россия қонунчилигида 2018 йилда пайдо бўлган. Дастлаб бу мақом фақат икки давлат — АҚШ ва Чехияга берилган эди (санкциялар ва россиялик дипломатларнинг чиқариб юборилиши муносабати билан). 2023 йилда уларнинг сони 49 тага етди.
2022 йилда «дўстона бўлмаган давлатлар» рўйхати кескин кенгайди: Европа Иттифоқи давлатлари, НАТО давлатлари (Туркиядан ташқари), уларнинг бошқа иттифоқчилари билан тўлдирилди.
Кимни «душман» деб ҳисоблаш ва унга қарши қандай чоралар кўришни президент ҳал қилади, деб ёзди Meduza.
«Душманлар» рўйхатини тузиш одатда хавфли иш. Бу халқаро сиёсатда қабул қилинмайди. Мисол учун, Қўшма Штатларда «терроризмни қўллаб-қувватловчи давлатлар»нинг расмий рўйхати мавжуд - бу Давлат департаменти томонидан тузилади ва унда бўлган давлатлар энг қаттиқ чекловларга дучор бўлади. Нафақат расмийлар, балки фуқаролари ва компанияларининг Америка фуқаролари ва компаниялари билан ўзаро алоқаси чекланади.
Америка рўйхатининг Россия рўйхатидан энг муҳим фарқи шундаки, унга кириш мезонлари «худбинлик» («бизни севмайдиганлар») асосида эмас, балки «жаҳон ҳамжамиятига хавф туғдирадиган»ларга нисбатан қўлланади.
Россия учун «Дўстона бўлмаган давлатлар» рўйхати: Австралия, Албания, Андорра, АҚШ, Баҳама ороллари, Буюк Британия, Европа иттифоқи, Исландия, Канада, Лихтенштейн, Микронезия, Монако, Янги Зеландия, Норвегия, Жанубий Корея, Сан-Марино, Шимолий Македония, Сингапур, Тайвань, Украина, Черногория, Швейцария, Япония.
Мавзуга оид
21:36 / 30.08.2024
Россияга хорижликларни биометрик маълумотлар асосида киритиш таклиф этилди
20:36 / 30.08.2024
Мўғулистон Путинни ҳибсга олмайди — Кремл
16:39 / 30.08.2024
Россияда операторлардан YouTube'ни «тезлаштиришни» тўхтатиш талаб қилинди
12:50 / 30.08.2024