Ўзбекистон | 17:15 / 12.04.2023
6857
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда концерт ўтказилиши туфайли кўчалардан бири вақтинча ёпилади

Жорий йилнинг 12 апрель куни соат 19:30 да Лутфий сайилгоҳида  "Ўзбекистон- ёшлар мамлакати!" шиори остида концерт бўлиб ўтади.

Тошкент шаҳар ИИББ хабарига кўра, шу муносабат билан 12 апрель куни соат 15:00 дан 23:00 га қадар Учтепа тумани Лутфий кўчаси кесишмасидан Ширин кўчасигача бўлган қисмида автотранспортлар ҳаракатланиши вақтинча тўхтатилади. 

Пойтахт ИИББ вақтинчалик ноқулайликлар учун узр сўраган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид