Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади
Жорий йилнинг 15-17 апрель кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво массалари кириб келади. Бу ҳақда “Ўзгидромет” хабар берди.
15 апрелда республика ҳудудида, 16 апрелда Тошкент вилояти ва Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда ёмғир ёғади, момақалдироқ бўлиши мумкин, айрим жойларда дўл ёғиши мумкин.
15-17 апрелда республика ҳудуди бўйича баъзи жойларда шамол тезлиги 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон кузатилиши кутилмоқда. Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Фарғона вилоятларида 25-28 м/с гача кучайиши мумкин.
17 апрелга ҳаво ҳарорати кечаси +2...+7 даража, кундузи +10...+15 даражагача пасаяди. 16-17 апрель кунлари Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилояти ва Навоий вилояти шимолида ҳарорат +0...+5 даража, баъзи жойларда -1...-3 даража бўлиши мумкин, кундуз кунлари +7...+12 даражагача пасаяди.
15-17 апрель кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ёғингарчилик бўлади (ёмғир ёғади, баланд тоғларда қорга айланади), сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тоғолди ва тоғли ҳудудларда яшовчи фуқаролар, дам олувчилар ва ҳайдовчилардан эҳтиёт чораларига риоя этиш сўралган.