Ўзбекистон | 12:39 / 14.04.2023
5674
1 дақиқада ўқилади

Бўстонлиқдаги тоғларда адашиб қолган 4 киши қутқарилди

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани йўлдан адашган фуқароларга ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Видеодан кадр

Кеча, 13 апрель куни соат 19:50 да Тошкент вилояти ФВБ Тезкор бошқарув марказига вилоятнинг Бўстонлиқ туманидаги тоғларда дам олиш учун борган 4 нафар фуқаро йўлдан адашиб қолганликлари ҳақида хабар келиб тушган.

Шунга кўра, қидирув-қутқарув ишларига зудлик билан Чимён ёнғин-қутқарув отрядининг бир гуруҳ қутқарувчилари жалб қилинди.

Қутқарувчилар томонидан қисқа вақт ичида йўлдан адашган фуқаролар туманнинг Бурчмулла маҳалласи ҳудудидаги тоғларнинг юқори қисмида эканликлари аниқланган. 

Самарали саъй ҳаракатлар натижасида йўлдан адашган 4 нафар фуқаро соғ-саломат пастга олиб тушилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид