Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германия Полшага МиГ-29'ни Украинага топширишга рухсат берди
Германия ҳукумати Полшага Украинага бешта МиГ-29 қирувчи самолётини етказиб беришга рухсат берди.
МиГ-29
Аввалроқ Полша томони Германиядан тегишли рухсат сўраган эди, сабаби самолёт илгари Варшавага собиқ ГДР арсеналидан ўтказилган эди.
Германия мудофаа вазири Борис Писторус бу қарорни олқишлади. Унинг сўзларига кўра, бу «Германияга таяниш мумкин» эканлигини кўрсатади.
Аввалроқ Полша президенти Анжей Дуда Варшава Киевга жами 14 та МиГ-29 қирувчи самолётини етказиб беришини маълум қилганди.
Унинг сўзларига кўра, тўртта МиГ-29 аллақачон Украина Қуролли кучларига топширилган, яна тўртта қирувчи самолётни етказиб бериш жараёни давом этмоқда.
Кейинчалик Полша Украинага яна олтита жанговар самолёт юборишга тайёрлиги айтилган. «Биз уларни яқин келажакда етказиб бериш мумкин деб ўйлаймиз», - дея қўшимча қилганди Дуда.
Мавзуга оид
09:54 / 28.03.2026
Полша минглаб ўзбекистонликларни ишга олмоқчи
11:53 / 25.03.2026
Полшада Ўзбекистон фуқароси вафот этди
18:09 / 23.03.2026
Полшалик эркак ҳайдовчилик гувоҳномаси олиш учун назарий имтиҳондан 139-уринишда ўтди
08:30 / 23.03.2026