Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда "Спарк" ёритиш мосламасидаги қисқа туташув сабабли ёниб кетди
Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси, Олий Мажлис биноси қаршисида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳолат юзасидан маълумот берди.
2023 йил 13 апрель куни соат 21:30 ларда Чилонзор тумани Бунёдкор кўчаси бўйлаб ҳаракатланиб кетаётган "Спарк" русумли автомашинанинг ўнг томон ёритиш мосламасида қисқа туташув юзага келгани сабабли ёнғин содир бўлган.
Ушбу ҳолат бўйича тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ҳамда ҳудудий Фавқулодда вазиятлар бўлими масъул ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Барча ҳайдовчилардан транспорт воситаларининг техник ҳолатини мунтазам равишда назорат қилиб бориш сўралган.
Мавзуга оид
23:12 / 28.06.2026
Чилонзор ва Яккасарой туманларининг бир қисмида электр таъминоти қайта тикланди
09:29 / 20.06.2026
Чилонзорда Кичик ҳалқа йўлида транспорт ҳаракатига чеклов жорий этилади
08:17 / 03.06.2026
Дунёнинг энг гавжум темирйўл вокзаллари рейтинги эълон қилинди
20:22 / 26.05.2026