Европа Иттифоқи «Вагнер»га қарши янги санкциялар киритди
Европа Иттифоқи «Вагнер» ХҲК ва унинг асосчиси Евгений Пригожиннинг оммавий ахборот воситаси - РИА ФАНга «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солувчи хатти-ҳаракатлари учун» қўшимча санкциялар киритди.
Европа Иттифоқининг санкциялар рўйхати 13 апрель, пайшанба куни «Вагнер» ХҲК ва «Вагнер» асосчиси Евгений Пригожиннинг «Патриот» медиагуруҳи таркибига кирувчи РИА ФАН билан тўлдирилди. Санкциялар «Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига таҳдид солувчи» ёки уларга путур етказувчи ҳаракатлар учун қўлланилди, дейилади ЕИ расмий журналида.
Ҳужжатда айтилишича, «Вагнер» ХҲК 2023 йил январида Украинанинг Соледар ва Бахмут шаҳарларига ҳужумларни бошқарган ва Россиянинг Украинага қарши агрессив урушида фаол иштирок этмоқда. «Шундай қилиб, «Вагнер гуруҳи» Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ва таҳдид солувчи ҳаракатларни моддий қўллаб-қувватлаш учун жавобгардир», — дея якунланади Брюссел баёноти.
Журналнинг таъкидлашича, РИА ФАН ҳукуматпараст ташвиқот ва Россиянинг Украинага қарши тажовузкор уруши ҳақида дезинформация билан шуғулланади, масалан, давом этаётган урушни «Украина нацистларини тўхтатиш миссияси» деб атайди ва «Вагнер» ХҲК ҳаракатларини тарғиб қилади. Шу тариқа, РИА ФАН Украинанинг ҳудудий яхлитлиги, суверенитети ва мустақиллигига путур етказувчи ва таҳдид солувчи ҳаракатлар ва сиёсатни молиявий қўллаб-қувватлайди, дейилади баёнотда.
12 апрель куни Украина Хавфсизлик хизмати «Вагнер» ХҲКнинг гўёки ёлланма аскарлари томонидан украиналик ҳарбий асирнинг ўлдирилиши акс этган видео интернетда эълон қилиниши муносабати билан судгача тергов бошланганини эълон қилди. Жаҳон ҳамжамияти кўрган нарсаларидан норозилигини билдирди. «Афсуски, бу алоҳида ҳолат эмас.Охирги ҳисоботларда БМТ миссияси халқаро ҳуманитар ҳуқуқнинг бир қатор жиддий бузилишларини, жумладан, ҳарбий асирларга нисбатан содир этилган ҳодисаларни қайд этди», дейилади БМТ баёнотида.
Мавзуга оид
17:48 / 06.11.2024
«Ўзбекистон қитъаларимиз чорраҳасида жойлашган ва глобал алоқаларимиз марказида бўлиши лозим» — Урсула фон дер Ляйен
22:39 / 04.11.2024
Хитой Европа Иттифоқи билан электромобиллар бўйича «савдо урушига» киришди
17:30 / 04.11.2024
ЕИда НАТОга қўшимча равишда хавфсизлик ва мудофаа иттифоқини тузиш таклиф этилди
01:00 / 31.10.2024